Имом Мотурудий роҳимаҳуллоҳ
Абу Мансур Мухаммад ибн Мухаммад ибн Махмуд Мотуридий Самаркандда туғилиб, ўсиб, таълим олиб ижод килиб, шу ернинг узида ҳижрий 333 - йилда вафот этганлар.
У киши ханафий мазҳабида булиб, Имом Аъзамнинг шогирдлари имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳининг икки восита ила шогирдлари бўлганлар.
Яъни у кишининг устозлари имом Муҳаммаднинг шогирдлари бўлган.
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи фуқаҳолар ва муҳаддислар чақирган нарсага чақирганлар.
У киши жуда хам машҳур булиб, Мовароуннаҳрда барча у кишига мурожаат қилган.
Мотуридий рахматуллоҳи алайхи ўзининг "Таъвийлоту аҳлис - сунна" номли тафсирида мўътазила, хавориж, рофиза, карромий, жаҳмий, мушаббиҳа, мунажжим, фолбин ва бошқаларнинг фикирларини муноқаша қилган ва ҳамма- ларига раддияберганлар.
У киши Аҳли сунна вал жамоанинг мазҳабини куллаб - кувватлаганлар .
Муҳаммадхон Нажмиддинов,
Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти ходими