Яратилиш санаси 28.02.2023

ИСЛОМДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

Исломда инсон ҳуқуқлари ҳақида гап кетар экан, инсон сифати ҳар бир шахс у ҳуқуқларидан фойдаланиши зарурлиги таъкидланади. Чунки, бу илоҳий неъматдир, ундан ҳар бир банда фойдаланиши керак.

Инсон ҳуқуқлари ҳақида гап кетар экан, у ҳуқуқларни белгилашда инсоннинг ўзига нисбатан бўлган муносабат ҳам муҳим урин тутади. Биз ҳуқуқлари ҳақида гапираётган инсоннинг асли қандоқ унинг бу дунёда тутган урни қандоқ, каби саволларга бериладиган жавоблар, инсон ҳақларининг асосини белгилашда катта аҳамиятга эга бўлади. 

Албатта, «Инсон меҳнат туфайли ривожланиб қолган маймундир» деганлар инсонга ўзига яраша ҳуқуқ беришига уринадилар. 

Исломда эса, инсонга, «Сен маймундан тарқагансан» дейишнинг ўзи инсонлик ҳуқуқини пойимол қилишнинг олий нуқтаси, деб қаралади. 

Шунингдек, инсон гуноҳ қилиб қўйиб, Аллоҳнинг ғазабига учраган махлуқ, у бу дунёда фақат гунохини ювиш учунгина юрибди, У ўзини қанча кўпроқ қийнаса, тарки дунё қилса, шунчалик ўзига яхши бўлади деганлар ҳам ҳуқуқларига нисбатан узларига яраша муносабатда бўладилар.

Исломда эса Одам Ато гуноҳ қилган пайтларидаёқ тавба қилганлар, Аллоҳ ўша захоти уларни кечирган, хозирда эса ҳар бир инсон бегуноҳ туғилади. Инсон Аллоҳнинг ер юзидаги халифасидир. У, Аллоҳнинг амрига мувофиқ яшаб, бу дунёни қанчалик обод қилса шунчалик савоб олади, икки дунёси обод булади, деб эътиқод қилинади. 

Исломда инсон Аллоҳ ўз қули билан яратган ўз рухидан жон пуфлаган, ер юзида У зотнинг ўрин босари қилиб қўйган олийжаноб бир зотдир. 

Ислом таълимотларининг барчаси, шариат аҳкомларининг ҳаммаси инсон ҳуқуқлари масаласига боғлиқ қилинган, десак заррача ҳам муболаға қилмаган бўламиз.

Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун «Шариат бу тўғрисида нималар деган?» деган саволга жавоб беришнинг ўзи кифоя.

Бу саволга Ислом уммати ўн тўрт асрдан буён бир овоздан: Ислом шариати: динни, жонни, ақлни, наслни ва молни асрашдан иборат, деб жавоб бериб келмоқда.

Бугунги кунда кўтарилаётган инсон ҳуқуқлари масалалари шу беш муҳим нарса: дин, жон, ақл, насл ва молни асраш, мухофаза қилиш хақида кетмаяптими? Албатта, шу хақда кетмоқда. Бугунги кунда масала қилиб кўтарилаётган инсон ҳуқуқлари ҳам худди шу беш асосий нарса атрофида айланади. 

Ислом кишиларни бирор ишга буюрган бўлса, ушбу беш нарсани асраш учун буюргандир. Ислом кишиларни бирор нарсадан қайтарган бўлса, ушбу беш нарсани мухофаза қилиш учун қайтаргандир.

Мақсади шундоқ олий даражада бўлган тузумгина инсон ҳуқуқларини етарли даражада таъминлай олиши мумкин. Ислом ана шу олий мақсадда амалга оширган, йўлга қўйган ва улар билан инсонларни манфаатлантирган. Бу улкан хақиқатга тарих шоҳид, кўҳна инсоният шоҳид. Фақат исломдагина.

Инсон қадр қиймати 
Мулкчилик хаққи 
Таълим олиш хаққи     
Фикр ва сўз эркинлиги ҳаққи
Эътиқод эркинлиги ҳаққи
Ҳаёт ҳаққи

Ҳуррият ҳаққи ва бошқа ҳақлар, умуман, инсонийлик манфаатлари тўла ва адолатли равишда таъминланган.

Маҳмудов Калимуллоҳ 

“Ҳидоя“ ўрта махсус ислом
билим юрти Ўқитувчиси