Мотуридиянинг мўътазила ақидасидан фарқлари
Шуни таъкидлаб ўтмоқ лозимки, диний фанлар қаторига калом илмининг киришига мўътазила тоифасининг аклий мунозаралари ва қаршиликлари асосий сабаб бўлган.
Улар ашъария ёки мотуридия каби ақлни нақлий далиллардан кейинги ўринга эмас, балки биринчи ўринга қўйганлар.
Ақл ва фикрни асосий манба сифатида олиб, унга тўғри келмаса, ҳатто оят ва хадисларни инобатга олмаганлар. Шу билан нусусни бир ақлга бўйсундирмоқчи бўлганлар.
Бинобарин, шайх Мотуридий ҳазратлари бошқа оқимларга қараганда кўпроқ мўътазила фирқасининг қарашларига қарши раддиялар билан чиққанлар.
Мўътазила фирқасининг ақлий ва фикрий далиллари нотўғри эканини исботлаш мақсадида калом илми билан шуғулланишга тугри келган, буюк ҳамюртимиз кейинчалик мана шу мақсадда ишлаб чикилган мазкур услуб билан Аҳли Сунна ақидасини ҳимоя килишга муяссар бўлган.
Саидаҳмадхонов Жавоҳир
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси