МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ - ТЎҒРИ ЙЎЛДИР!
Ҳозирги кун мўмин – мусулмонларининг гўзал ва фаровон, тинч ва тотув ҳаёт кечиришлари ва Аллоҳ таолонинг розилигини топишликда мазҳабга эргашмасликнинг иложи йўқ эканлигини билдик. Мазҳабларни инкор қилишлик ва мўмин - мусулмонларнинг осойишта ҳаётларида ҳар-хил ихтилофларни чиқаришлик эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги: “Барчангиз Аллоҳнинг арконини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли Имрон сураси, 103-оят.) деб айтган амрига ҳам хилофдир. Ушбу ояти каримадаги “Аллоҳнинг аркони”дан мурод: Қуръони карим, Ислом дийнидир. Оловли жарга қулаш ҳавфидаги инсон арқонни маҳкам ушласа, қутилиб қолганидек, дўзах тубига қуламасликнинг бирдан-бир чораси Қуръони каримни маҳкам ушлаш, Исломни маҳкам тутишдир. Тафриқага тушмасликдир.
Ушбу ояти карима мусулмон оламини бирлаштириш шиоридир. Ҳар қандай бирлашиш эса, тафриқани йўқотиш билан вужудга келади. Шунинг учун ҳам ояти каримада бирлашишга амрдан кейин бевосита “ва тафриқага тушманг” деган наҳий келмоқда. Олдин бирлашишга чақириб туриб, кейин тафриқага тушишдан қайтарилмоқда. Шундан ҳам бу қанчалик муҳим эканини билиб олиш мумкин.
Бугунги кун мусулмонларининг барчалари мазҳабни лозим тутишни қанчалар зарур экани ва мазҳабсизликни эса жаҳаннамга олиб борувчи кўприк эканини яхши билмоқлиги ва Аллоҳ таолоннинг амрига итоат қилмоқлиги, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ихтилоф қилманглар, яна, қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин” , - деб айтган насиҳатларига амал қилсалар иншааллоҳ ҳеч қайси дин душмани Ислом умматини мусаффо ва энг тўғри “Аҳли сунна ва жамоа” эътиқодидан адаштира олмайди.
Элликбоев Хусанжон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти 4-курс талабаси