Яратилиш санаси 05.11.2022

Экстремистик оқимларнинг ғаразли мақсадлари

Маълумки, хозирги кунда жамиятдаги энг долзарб муаммолардан бири  диний экстремизм ва терроризмга карши кураш муаммосидир. Хозирги даврда турли гурухлар ўзларининг мафкурасини инсонлар онгига сингдириш учун турли xил йўллардан фойдаланмокда. Мамлакатимизда хам мустақилликнинг дастлабки йилларида хукуматимиз томонидан динимизга берилган кенг имкониятлардан ғаразли мақсадда фойдаланиш учун  xориждан турли экстремистик окимлар мамлакатимиз худудига кириб кела бошлади. Улар ўзларини беғараз ёрдамчи сифатида кўрсатиб, ўз гурухларини махаллий миллат вакиллари ҳисобига кенгайтиришга уриндилар, ахоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бордилар. Етарлича тарафдорларга эга бўлгандан кейин эса, мамлакатимизнинг кўпгина худудларида хокимиятни кўлга олиш максадида террорчилик харакатларини амалга оширдилар. Улар ўзларига тарафдорларни йиғиш мақсадида исломий таълимотларни ўзларининг манфаатларига мослаштириб, ўзлариниг нотўғри ақидаларини ахоли ўртасида ёйишга уриндилар. Улар хозирда хам шу мақсад йўлида ҳаракат килмокдалар.  Бундай окимларга карши туриш учун, аввало, уларнинг нотўғри эътиқодини очиб берадиган, соф исломой таълимотни билмоғимиз ва уларга маънавий қаршилик кўрсатмоғимиз лозим бўлади. Бундай кучлар хар қанча уринмасин, нафақат бизнинг диёримиздаги , балки бутун жаҳондаги мусулмонларни ўзларининг ғояларига қарам эта олмайди. “Мукаддас ислом динини ниқоб қилиб манфур ишларни амалга ошираётган аллақандай мутаассиб кучлар, табиийки, ер юзидаги барча мусулмонларнинг руҳий олами ва дунёқарашини белгилай олмайди”. 

Уларнинг қилаётган ишлари ислом динига, қолаверса бошқа ҳар қайси динга хос эмаслиги, уларнинг мақсади фақатгина қайси давлат бўлмасин, ҳоҳ у диний давлат бўлсин ҳоҳ дунёвий уларнинг хокимиятига эга бўлишдан иборатдир. 

Хозирги даврда бутун жаҳоннинг диққатини ўзига жалб қилган, жамият хаётига жиддий xавф солаётган экстремистик оқимлар ҳақидаги маълумотларни, уларнинг қаердан келиб чиқанлигини, мақсад-муддаоларини, эътиқодий фикрларини аниқ ва равшан билиб олиш, жаҳонда, қолаверса, юртимизда бундай оқимларга нисбатан олиб борилган чора-тадбирларни ўрганиш, шу билан бирга, уларга қарши кураш учун зарур бўлган, динимизнинг соф ақидаларини ўзида мужассам этган мафкуравий иммунитетни шакллантиришдан иборат. Нега деганда, бировга қарши курашиш учун, аввало унинг кимлигини, қаердан келиб чиққанлигини, қандай куч-қудратга эга эканлигини чуқур билиш талаб этилади. 

Шу нуқтаи назардан қараб, экстремизмнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида фикр юритилса, айтиш мумкинки, жамиятда қабул қилинган ва фаолият кўрсатаётган қонун - қоидаларга мос келмайдиган ва уларга зид бўлган ғоялар «экстремистик ғоялар» ҳисобланади. Диннинг қандайдир бир йўналишини бузган ҳолда талқин этиб, сиёсий мақсадни кўзловчи ҳаракат экстремизмга олиб келади. Экстремизм қандай номланмасин ёки қандай кўринишга эга бўлмасин, унинг асосий мақсади жангари гуруҳларни шакллантириш орқали ҳокимиятни қўлга олишдан иборатдир. 

Нишанов Убайдуллох

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти 4-курс талабаси