Яратилиш санаси 09.03.2023

Мазҳабсизлик хатардир

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловлат-у саломлар бўлсин.

Аввало мазҳаб ўзи нима? деган саволга жавоб беришимиз лозим. Мазҳаб арабча сўздан олинган бўлиб,  “йўл” , “кетиш макони” деб аталади.

Кенгроқ тушунтирсак имомлардаги бир имомни, оқимлардан бир оқимни динни тутиш бўйича ихтиёр қилган йўналишни мазҳаб деймиз.

Биз мўмин мусулмонларнинг амалий ҳаётини тартибга солиб, бир йўлга тизиб берган йўналишларни – фиқҳий мазҳаблар, деб атаймиз.

Аллоҳ Таоло инсониятни жаҳолат ботқоғидан ҳидоят қирғоғига олиб чиқишни ирода қилиб, ўзининг бандалари орасидан бир зотни пайғамбар қилиб танлади. Бу пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар.

Аллоҳ ўша пайғамбар орқали бандаларига ўзиниг таълимини етказди. Қуръонни карим ва Набавий ҳадислар орқали қандай яшаш тарзларини ўргатди. Ҳақиқатда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун умматга устоз бўлдилар. Аҳлоқлари билан наъмуна бўлдилар. Зиммаларидаги вазифаларини бекам-у кўст адо қилдилар.

Аллоҳ Таоло Қуръонни нозил қилиб, ҳар ким билганича ибодат қилиб, амал қилсин деб буйруқ берса ҳам бўлар эди. Лекин Алиймул Хаким булган (Ута билувчи ва хикматли зот)  Аллоҳ буни хоҳламади. Китобни тушуриб, инсонларга тушунтириб, таълим берадиган пайғамбарни ирода қилиб қўйди. Демак инсонга доим устоз керак. Ана шу устозлар Пайғамбариз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари, уламолар бўлиб, кейинчалик юзага чиққанлар.

Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган тафсирларини, сўзлаган ҳадисларини ҳар хилча тушунадиган саҳобалари бўлган. Уларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккалангизнинг ҳам тушунчангиз тўғри деганлар.

Ана шу ҳар хил саҳобалардан ҳар хил шогирдлар авлоди етишиб келган. Буларнинг шохчалари кўпайиб кетганидан уламоларнинг 4 та мазҳаби бил иттифоқ ўзларига йўналиш (мазҳаб) қилиб олдилар. Мана шу 4 мазҳаб ўзида бутун шариат илмларини жамлагандир. Энди кимдир янгилик айтса уни тўғри ёки нотўғрилигини белгилаб берадиган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўқлар. Шунинг учун шу 4 та мазҳабдан бирига эргашишга ҳар ким мажбурдир. Бу мазҳаблар Ханафий, Моликий, Шофеий, Ҳамбалийдир.

Эътироф этилган мазҳабларни инкор этиш (мазҳабсизлик) оқибатида Қуръони карим ҳамда ҳадиси шарифлардан хоҳишга кўра ҳукм олиш келиб чиқади. Бу билан мазҳабни инкор қилувчилар ўзига хос ҳукм олиш йўлини “ихтиро” қилган бўлишади. Бу ҳол, ўз навбатида, янги мазҳабни даъво қилишдир. Суриялик машҳур олим Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратлари: “Мазҳабсизлик диндан чиқишга олиб борадиган кўприкдир”, деганлар.

Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан ҳар ким ўзбошича янги ҳукм чиқариши мусулмонларни куфрда айблаш, мусулмонлар қонини тўкишни ҳалол ҳисоблаш, боғийлик (яъни, қайси жойда бўлишидан қатъи назар, ҳукуматга қарши чиқиш), даҳшат солиш, обод жойларни вайрон қилиш, фитна қўзғаш каби динимизда ман қилинган ишларга олиб бормоқда.

Мазҳабларни инкор этувчи бузғунчи оқимларда кузатилаётган фожиалардан, эътироф этилган фиқҳий мазҳаблар ҳамда ақидавий таълимотларни тан олмаслик оқибатида келиб чиқадиган хатарлардан оммани огоҳ этиб туриш бурчимиздир.

Нуруллаев Фозилхўжа

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом 
билим юрти 46-гуруҳ талабаси