Аслида Салафи солиҳлар ким?
Салаф сўзи луғатда олдин яшаб ўтган аждодларга нисбатан ишлатилади. Кўпли ли «сулоф», «аслоф» сийғалари келади. Илмий истилоҳда эса «салаф» сўзи уму– мий ишлатилганда дастлабки уч аср авлоли уммати муҳаммадиянинг энг афзал пешқадам авлоди, яъни салафи солиҳлар кўзда тутилади.
Улар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи ва саллам «Инсониятнинг энг яхши авлоди менинг асрдошларим. Кейин улардан кейинги авлод. Кейин улардан кейинги аср авлоди...» деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти).
Бу уч аср авлодининг фазилатлари шундаки, улар шу умматнинг устозлари, энг афзали ва хайр эгалари бўлган. Уларнинг аввалида тўғридантўғри Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан таълим олган саҳобалар туради.
Саҳобалардаги бу фазилатга етадиган шараф йўқ. Кейинги авлод эса тобеинлар бўлиб, улар саҳобаи киромнинг шогирдлари ҳисобланган Уларнинг ортидан учинчи авлод – таба тобеи лар келган. Мана шу уч авлоднинг фидокорли ги билан Ислом дини бизгача соғ-саломат етди. Ҳақиқий шараф ўша уч авлодга доирдир
Салимов Абдукарим
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти 42-гуруҳ талабаси