ЖИҲОДЧИЛАР - ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМИ
Марказий Осиё минтақасида мавжуд конституцион тузумни ағдариш ва ислом давлатини қуришни мақсад қилиб қўйган террористик ва диний экстремистик гуруҳлар орасида, асосий ўринни «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорлари эгаллайди.
Ҳозирги кунда инсонларнинг тинч ва осойишта ҳаёти ҳамда хотиржамлигига раҳна солиб турувчи «Жиҳод»чилар баъзи ерларда учраб турибди. Террорчиларнинг тутган йўллари ҳар-хил бўлсада қилаётган ишлари бир хил, яъни, одамларнинг тинч турмуш тарзини издан чиқариб, қўрқув остида яшашга мажбурлашдир. Дунё цивилизацияси ривожланиши, шунингдек, янги техник воситалардан фойдаланиб, кун сайин ўзининг қабиҳ, даҳшатли кураш усулларини кучайтириб бормоқдалар.
Терроризмнинг хунук окибатларидан энг ачинарлиси шуки, бутун дунёни тинчлик ва меҳрибонликка, одамларни раҳм-шафқат ва адолатли бўлишга буюрадиган ислом динининг пок номини булғаб, унга зид бўлган бузғунчиликларни «ислом ниқоби» остида амалга оширилишидир. «Ислом» ва «Террор» сўзларини ёнма-ён ишлатилиши мумкин эмас. Самовий динларнинг биронтаси зўравонликни, зулмни оқламайди ва қўллаб-қувватламайди. Ояти каримада
مَنْ قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الْأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا وَمَنْ أَحْيَاهَا فَكَأَنَّمَا أَحْيَا النَّاسَ جَمِيعًا وَلَقَدْ جَاءَتْهُمْ رُسُلُنَا بِالْبَيِّنَاتِ ثُمَّ إِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ بَعْدَ ذَلِكَ فِي الْأَرْضِ لَمُسْرِفُونَ
“Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”. Росулларимиз уларга (илоҳий) ҳужжатларни келтирдилар. Сўнгра уларнинг кўпчилиги ўшандан кейин (ҳам) Ерда исроф қилувчилардан бўлдилар” (Моида: 32). Имом Бухорий ривоят килган ҳадисда шундай дейилади: «Қиёмат куни биринчи савол нохақ тўкилган қон тўғрисида бўлур».
Рахимов Билолхон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси