Яратилиш санаси 11.03.2023

Диний маросимлар тўғрисидаги далиллар ва фатволар

Яратганнинг улуғ  неъмати - мустақиллик  бизга  динимизни,  ўзлигимизни,  ва  қадриятларимизни қайтариб  берди. Аслини олганда, муқаддас динимиз - ислом бизни ҳеч қачон тарк этмаган.

Халқимизга етишиб чиққан фидойи алломаларимиз ҳамда динимиз пешволарининг сайъ–ҳаракатлари ила даҳрий тузум қатағонларида йўқ бўлиб кетмади.     

Лекин,   доимий  таҳлика,  мудом  тазйиқ  ва  чекловлардан   динимиз  мустақиллик  шарофати  ила халос  бўлади.

Динимизга  бўлган  қизиқиш туфайли  диний  маросимларимиз  ва  шу билан бир  қаторда  миллий маросимларимиз,  мустақиллик  шарофати  билан  қайтариб  берилди.
Бу кичкина  қўлланмага  динимизда  мавжуд  бўлган  диний  маросимлар  тўғрисида  сўз  боради.
Асосан  мана  шундай  маросимларни   қандай  ўтказиш   уларнинг  тартиблари  ва   Аллоҳ  таоло амр этганидек  ва  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам буюргандек  ўтказиш  кўрсатиб берилган.

Мақсадимиз ҳозирги   долзарб  вазифалардан,     дабдаба  билан ўтказаётган  маросимларга  чек қўйиш ва  уларнинг  олдини  олишдан иборатдир.

Ҳозир  юритмизда  диний  маросимларни  нишонлаш  учун  кенг  йўллар  яратилиб  берилган.  Ҳар йили  нишонланадиган, “Ийдул Фитр ва Йидул Азҳо” байрамлари юртимизда кенг нишонланилади. Ва бундан  ташқари  Презиндетимиз  фармонлари билан   мана  шу  кунларни дам  олиш  куни деб эълон  қилинди. Бу динимизнинг янада равнақ топишига йўл очиб беради.

“Албатта, Биз Сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббинг учун намоз ўқи ва қурбонлик сўй”, деган (Кавсар, 1 - 2).

Ушбу ояти карималарда Аллоҳ субҳанаҳу  ва таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, албатта, у зотга  қиёматда  жаннатдаги Кавсар ҳовзуни  беражагини хабар қилмоқда.

“Кавсар” сўзи луғатда “кўп яхшиликлар” деган маънони ҳам англатади. Бу Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу  алайҳи  васалламга  Қуръон,  суннат, буюк Шафоат, Мақоми Маҳмуд каби кўплаб яхшиликлар берилганига ишорат ҳамдур.

Кейин эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни  намоз ўқишга амр қилмоқда.

Шунинг  учун  ҳам  Ҳанафий мазҳабида  ийд  намозлари  вожиб  дейилган. Бу намозни  Ҳанбалий мазҳаби  фарзи кифоя,  Моликий  ва Шофеъий  мазҳабларида  суннат дейилади.

Ийди Фитр рамазон рўзаси тамом бўлгани муносабати  ила хурсандчилик   ва  шукрни  изҳор қилиш учун  шариатга  киритилган байрамдир.

Ийди  Қурбон  эса, ҳаж ибодатлари  тамом  бўлгани муносабати ила  ва Аллоҳнинг  йўлида ҳар қандай  қурбон беришга тайёргарликни  изҳор қилиш учун  шариатга киритилган  байрамдир.

Исмоилов Муҳаммаддиёр

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти 52-гуруҳ талабаси