Ҳаёсизликнинг ёмон оқибатлари
Одамлар ҳаё қилмаса, ҳаёт қийинлашиб, тартибсиз бўлиб кетади. Уқба ибн Амр розияллоху анҳу айтадилар: «Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: «Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаган ишингни қилавер», деганлар (Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
Ҳар ким хоҳлаган ишини килаве-радиган бўлса, одамлар бир-бирига ёлғон гапиради, зулм қилади, уғрилик қилади, хуллас, ҳар қандай ёмон ишларни тап тортмай қилаверадиган бўлиб кетади. Бутун жамият хиёнатга тўлади, ёмонлар купаяди. Оқибатда Аллоҳнинг ғазаби келади. Аллоҳнинг ғазаби келганда эса одамлар бошига турли бало-офатлар ёғилади.
Салмон Форсий розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Аллоҳ таоло бир инсонни ҳалок қилмоқчи бўлса, уни ҳёсиз қилиб қўяди. Ҳаёсиз одам ёқимсиз, жирканч кимсага айланади. Бундайлар омонатга хиёнат қилади. Хиё-натга одатланган кимса эса бераҳм, кўпол, қалби қаттик бўлиб қолади. Мана шундай ёмон иллатларга эга бўлган одам гуё шайтонга айланиб қолади».
Мамадалиев Яҳёхoн
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим урти 45-гуруҳ талабаси