Яратилиш санаси 31.01.2023

Ота-онага яхшилик қилиш 

Ота-онани ҳурматлаш, еъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар, ҳадислар, Исломий ҳикматлар, мусулмонлар ҳаётидаги тажрибалар дунё тарихида бу борада мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар екан маълум ва машҳурдир.

Ислом фарзанларнинг зиммасида ота-оналарининг бир қанча ҳақ- ҳуқуқлари борлигини таъкидлайди. Бу масала Қуръони Каримда, суннати набавияда ва Ислом тарбияси ҳақидаги китобларда алоҳида баён қилинган.

Фарзандлар ўз ота-оналарига яхши муомала қилишлари, ширинсухан бўлишлари, уларга меҳрибонлик кўрсатишлари, доимий еҳтиром билан уларни тақдирлаб туришлари, Аллоҳ таолонинг шариатига зид бўлмаган барча буйруқ, талаб-истакларини бажармоқлари лозим.

Ота-онага яхшилик қилиш диний адабиётларимизда “Биррул волидайн” дейилади.

“Бир” сўзи бизнинг тилимизга “яхшилик” дея таржима қилиниб, “фазилат”, “содиқлик”, “ тоат” ва “солиҳлик” маъноларини ифода етади.

Аллоҳ таоло “ Исро” сурасида шундай деб марҳамт қилади:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا (۲۳) وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا (۲۴)

Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амир етди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка ецалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!

Икковларига меҳрибонлик ила ҳокисорлик қанотингни паслат ва “Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт”

(23-24- оятлар).

Бу ояти каримада Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр етилганидан сўнг, бевосита, ота-онага яхшилик қилишга буюрилмоқда.

Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амир етди”.

Бу амал бандаларнинг ихтиёрига ташлаб қўйилган иш емас, балки Аллоҳнинг бандаларига амри, буйруғи, фармонидир. Хоҳласа қилиб, хоҳламаса қилмайдиган ҳаваскорлик ҳам емас. Қариб, ҳеч нарсага ярамай қолганда юзланиладиган кўнгилхуши ҳам емас. Бу амр Аллоҳ таолонинг қатъий ва ўзгармас буйруғи бўлиб уни бажариш  ҳар бир банданинг бурчидир.

Аллоҳнинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло Ўзига Ибодат  қилишга чақирган амрдан кейин, шу жумланинг давомида ота-онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу икки ҳукмнинг бир оятдаги ягона жумлада баён қилинишининг ўзиёқ Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ еканини кўрсатади.

Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка ецалар, бас, уларга “уфф” дема”.

Бу жумланинг “уфф” сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси – ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси – ота-онанинг олдида “уфф” дема, улам “Болам оғир ҳолга тушибди”, деб озорланадилар, деганидир.

“… уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!”

Ота-онага ҳеч бир озорни раво кўрма! Қандай яхши сўз бо;лса, ўшани ота-онага раво кўр!

Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлад ва “Роббим, алар мени қийинчиликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт”.

Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик  хокисор туца, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота-онага паёндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм- шафқат тилаб, дуо қилиб туриши лозим.

Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом таълимотлар екани маълумва машҳурдир. Хусусан, бу оят ва ҳадисларни, илоҳий кўрсатмалар ҳамда исломий ҳикматларни ҳаётга татбиқ қилган мусулмонларнинг ота-оналарига кўрсатган юксак еҳтиромлари ва фидойиликларига тарих шоҳиддир.

Муҳаммадали Каттабаев 

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти АРМ мудири