Яратилиш санаси 30.03.2023

Рамазон ойи рўзасини фарз бўлиши

Рамазон ойининг рўзаси иккичи ҳижрий санада фарз қилинган. Аниқроғи, иккинчи ҳижрий сананинг шаъбон ойида, ҳижратдан ўн саккиз ой ўтганда сўнг ва қибла кабаи муаззаммага бурилгандан кейин фарз қилинган унинг сабаби ойнинг келишидир. Чунки уни ойга изофа қилинади ва ойни такрор бўлиши билан рўза ҳам такрор бўлади. Ҳар куннинг янги бўлиши унинг рўзасини тутишига сабабдир.

Рамазон ойи рўзасини тутиш Қуръон, суннат, ижмо билан  собит  бўлган. Аллоҳ   таоло Қуръони каримнинг «Бақара » сурасида:  «Эй имон келтирганлар! сизларга ҳам ҳудди сиздан олдинги умматларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки тақво қилсангиз», деган. 

Ва яна: «Рамазон ойидирки унда куръон одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳидоятдан баёнатлар ва фурқон бўлиб туширилганлир. Ким ўша  ойда ҳозир бўлса, бас рўзасини тутсин» деган.

Юқоридаги оятда биздан аввалгиларга фарз қилингандек рўза тутишлик фарзлиги баён қилинади.

Кейинги оятда ўша  фарз қилинган рўза рамазон ойида эканлиги баён қилинган.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллолоху алайхи вассаллам ўзларининг муборак ҳадисларида рўзанинг фарз эканлигини такидлаганлар:

«Пайғамбаримиз соллолохи алайхи вассаллам:

"بني   اسلام علي خمس:  شهادة  ان لا الاه الا الله ان محمدا  رسول  الله ؛ اقام الصلاة،    اتاء  زكاة،   صوم  رمضان  حج  البيت  من  اصتطاع   اليه   سبيلا   "

«Ислом беш устун устига қурилган: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ  ва албатта Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бериш ва бир кунда беш вақт номозни адо қилиш молининг қиркдан бирини нисобга етган бўлса закот бериш ва  қурби етса йўл тинч бўлса, умрида бир маротаба ҳаж қилиш ва бир йилда рамазон ойида бир ой рўза тутиш”, демганлар. Мутаффақун алайҳ.

Ва яна: “Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васаллам: “сизларга муборак рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизларга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўз бошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб у минг кечадан яхшидир. Ким у кечани яхшилигидан махрум бўлса батаҳқиқ махрум бўлибди”, дедилар”. Насоий ва Байҳақий ривоят қилганлар.

Ислом уммати доимо рамазон рўзаси фарз эканлагига иттифоқ қилиб келган.

Рўзанинг фарзлиги қуёш ботгунча экани Қуръоннинг «Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинглар» деган оятидан олинган. Исломнинг аввалида Рўза дастлаб фарз қилинган вақтида ифтор вақти қуёш ботгандан хуфтон вақтигача бўлган.

Барро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Муҳаммад соллолоҳу алайҳи васалламнинг сахобаларидан қачон бир киши рўзадор бўлсаю ифтор вақтида ифтор қилмай уҳлаб қолса ўша кечаси ва эртасига кундузи то кеч кирмагунча таом емас эди. Кайс Ибн Сирма рўзадор эди ифтор  бўлганда   ҳотинини олдига келиб таоминнг боми деди. Хотини:

- Йўқ лекин бориб сенга таом келтираман деди.

У кундузи ишлар эди. Кўзи илиниб ухлаб қолди. Хотини қайтиб келиб, уни кўриб шўринг қурисин деди.

Эртасига кун яримлаганда ҳушидан кетиб йиқилди. Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламга зикр қилинди ва ушбу оят назл бўлди.

«Сизларга рўза кечасида аёлларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди,,,,»

Бунинг учун сохоби икромлар жуда ҳам ҳурсанд бўлдилар.

Шунингдек: «Ва то оқ ип қора ипдан ажрагунгача еб-ичинглар» ҳам нозил  бўлди.

Бухорий Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар. Бошқа ривоятда эса «Набийй соллолоху алайхи вассалламнинг даврларида хуфтонни ўкиганларидан кейин одамларга таом, шароб ва аёлларга яқинлик қилиш ҳаром  бўлар эди ва янги кечага рўза тутар эдилар. Шунда бир киши ўз нафсига ҳиёнат қилди. Хуфтонни ўқиб бўлиб ифтор қилмай туриб ҳотинига яқинлик қилди. Сўнгра, Аллоҳ ўшани қолганларга осон руҳсатлик қилди. Ва манфаъатли кишини ирода этиди. “Ул пок зот Аллоҳ албатта ўз нафсингизга хиёнат қилишингизни билди. Бас, у сизларни кечирди ва авф қилди”, …оятини охиргача туширди.

Абдуллаев Азимжон

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси