Рўзанинг турлари
Рўзанинг турлари тўрттадур;
1. Лозим рўза.
Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади.
Фарз рўза ҳам иккига: таъйинли ва таъйинли бўлмаганга бўлинади.
Таъйинли фарз рўза - Рамазон рўзасини адо этишдир. Таъйинли бўлмаган фарз рўза - Рамазоннинг қазоси ва каффорат рўзасидир.
Вожиб рўза ҳам иккига: таъйинли ватаъйинли бўлмаганига бўлинади.
Таъйинли вожиб рўза - муайян назир рўзадир.
Таъйинли бўлмаган вожиб рўза - мутлақ назр рўза ва нафил рўза бузилган бўлса қозсини тутишдир.
2-Ҳаром рўза.
Бу турдаги рўзани ҳанафийларда, макруҳи тахримий дийедилар.
Бундоқ рўзалар бир неча хилдир:
Аёл кишининг эрнинг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши.
- шак куни рўза тутиш.
Шак куни, деб мусулмон ҳоким ҳузурида аниқ илм собит бўлмай, ойни кўришда ихтилоф бўлиб, Шаъбоннинг ўттизинчисига ўтилган кундир. Яъни Рамазо ҳилолини кўришда шак ҳосил бўлиб.
Шаъбонни тўлиқ ўттиз кун қилишга қарор бўлганидаги ўттизинчи кундир.
Сила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аммор ибн Ёсир ҳузурида эдик. Бир оловда пиширилган қўй келтирилди. Бас, у: «Енглар», деди. Қавмдан баъзилар ортга сурилиб: “мен рўзадорман”,-деди.
Шунда Аммор розияллоҳу анҳу: “Ким одамлар шак қилган куни рўза тутса, батаҳқиқ, Абул Қосимга соллаллоҳу алайҳи васлламга осий бўлибди”, дедилар. Сунан эгалари ривоят қилишган. Бухорий таълиқи ила ривоят қилинган.
-Рўза ҳайити куни, Қурбон ҳайити куни ва ундан кейинги уч куннинг рўзазисини тутиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг: Азҳо ва Фитр куни рўза тутишдан наҳйи қилдилар”. Бешовлари ривоят қилган.
-Ҳайизли ва нифосли аёлнинг рўза тутиш.
Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “ Оиша розияллоҳу анҳодан: “Нима учун ҳайзлик аёл рўзанинг қазосини тутади-ю иномознинг қазосини ўқимайди?” деди. “Сен Ҳаруриямисан?!” деди. “ Мен Ҳарурия эмасман, лекин сўраяпман, ҳолос”, дедим. “Бизга шу ҳол етганда рўзани қазо қилишга амр қилинар эдик ваномозни қазосини ўқишга амр қилинмас эдик”,-деди.
- Рўза тутса ҳалок бўлишини билиб туриб рўза тутган одамнинг рўзаси.
3-Иҳтиёрий рўза
Ҳанафий мазҳабида иҳтиёрий рўза учга: суннат, мандуб, ва нафлга бўлинади.
Суннат рўза-расулуллоҳ САВ бардовом тутиб юрган иҳтиёрий рўза.
Ошуро ойнинг тўққизинчи ва унинчи куннинг рўзаси суннат ҳисобланади.
Ибн Аббос розияллоҳу анудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ солллоу алйҳи васаллам Ошуро кунини рўзасини тутар эдидилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилар эдилар.
Одамлар: “Эй Аллоҳнинг росули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар”, дейишди.
У зот соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон келаси йили бўлса, иншааллоҳ тўқизинчи куннинг рўзасини ҳам тутамиз”,-дедилар. Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Мандуб ёки мустахаб - Расулуллоҳ САВ бардавол тутмаган иҳтиёрий рўзалар.
-Бир кун тутиб бир кун очиб юриш.
Абдуллоҳ ибн Амр розяллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам менга: “Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуд алйҳиссаломнинг рўзасидир. Бир кун тутиб бир кун очар эдилар”. Дедилар. Бешовлари ривоят қилишган.
-Ҳар ойдан уч кун тутиш.
-Хафтанинг душанба ва пайшанба кунларини тутиш.
Абу Қатода розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Набийй соллоллоҳу алйҳи васалламдан душанба ва пайшанба кунини рўзаси ҳақида сўралди. У зот: “Ўша кунда туғилганман ва ўша кунда менгаҚуръон нозил қилинди”, - дедилар.
-Шаволдан олти кун тутиш.
Абу Айюбал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набийй соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рамазрон рўзасини тутиб, кетидан Шаволдан олти кун рўза тутса , йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар”.
-Арафадан олдинги саккиз кунни тутиш.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунинг рўзаси олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффорати бўлур”, дедилар.
-Шаъбон ойида тутиш.
Умми Салама розияллоҳу анҳу: “Набийй саллаллоҳу алайҳи вассаллам нинг Шаьбон ва рамазон дан бошқа икки ойни кетма -кет рўза тутганларини кўрмадим” , дедилар.
Нафл рўза мазкурлардан бошқа тутишга тарғиб қилинган рўзалар.
4-Макруҳ рўза.
Бу хилдаги рўза Ҳанафий мазҳабида макруҳи танзифи ҳам дейилади улар қуйидагилардир:
-Ошуро куннинг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш.
-Жума куннинг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш.
-Шанба куннинг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш.
-Наврўз куни рўза тутиш.
-меҳрижон куни рўза тутиш.
-Ҳар куни рўза тутиш.
-Гапирмасдан рўза тутиш.
- Улаб рўза тутиш.
- Мусофирнинг кийналиб рўза тутиш.
Качон рўза тутиш лозим бўлади.
Рўза тутиш уч ҳолатда бўлади:
1. Назр қилиш билан.
Бир киши бир кунми ёки бир ойми Аллоҳ таъало учун рўза тутишни назр қилса ўша рўзани тутиб бериши вожиб бўлади.
2. Каффоротлар лозим бўлиши ила.
Мусулмон киши бировни ҳато ила ўлдириб қўйса, қасамига хилоф қилса рамазон рўзасини билиб туриб қасддан тутмаса ёки очиб юборса, зихор қилса, каффоротига рўза тутиши вожиб бўлади.
3. Рамазон ойига кириш билан унинг рўзасини тутиш фарз бўлади.
Ахунжанов Қобилхон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси