Яратилиш санаси 29.03.2023

ИЙМОН ШАРТЛАРИ

  • Аллоҳга иймон келтириш.

Киши ҳамма нарсани ёлғиз Аллоҳ таоло яратганини ундан ўзгага сиғиниб бўлмаслигини у комил сифатлар сифатланганини, айб нуқсондан поклигини қалби билан тасдиқлаб тили билан иқрор бўлса, Аллоҳ таолога иймон келтирган бўлади. Аллоҳ таоло зоти ва сифатларида ягонадир, (мавжудлигини аввали йўқ) доимдир (мавжудлигини нихояси йўқ) тирикдир. 

  1. Билувчидир
  2. Қодирдир
  3. Ихтиёрлидир
  4. Сўзлагувчидир
  5. Эшитувчидир
  6. Кўрувчидир.

Аллоҳ таоло жисм ҳам жавоҳир ҳам, ранг ҳам, ҳид каби ҳам эмас уни сурати ва шакли йўқ. Аллоҳ бирор бир томонда ва маконда эмас  унинг борлиги замон билан белгиланмайди. Аллоҳ таоло исимлари, зотий ва фелий сифатлари билан ҳамиша бўлган ва бўлади. Аллоҳни бирон исми ва сифати янги пайдо бўлмаган. Аллоҳ зотий ва сифатларида ўхшаши, акси, тенги йўқ Аллоҳ таоло ҳеч нарсага мухтож эмас. Аллоҳ таоло охиратда муъминларга кўринади. Ҳамма нарса Аллоҳни хоҳиши ҳукми ва тақдири билан бўлади Аллоҳ барча нарсани билади , ҳамма нарсага қодир зотдир. 

  • Фаришталарга иймон келтириш.

Фаришта араб тилида  “малак” дейилади. Аллоҳ таоло уларни нурдан яратган. Фаришталар борлигига, ҳамда Қуръони Каримда Пайғамбаримиз (с.а.в) хадисларида баён этилган уларни сифатлари ва вазифаларига ишониш иймон шартларидан бўлиб, инсон уларга иймон келтирмагунича муъмин бўлмайди.  Фаришта Аллоҳ таоло махлуқи  бандасидир улар куфр гуноҳлардан покдир. Улар доим Аллоҳ таолога  тоат ибодатда бўлишади. Уларни эрлик ёки, аёллик сифатлар билан сифатланмайди. Улар еб ичмайдилар ухламайдилар, уларда шахват йўқ. Фаришталар Аллоҳни ҳукмини бандаларга, етказиш, Аршни кўтариб туриш, жаннат ва дўзах ишларини бажариб туриш, одамларни ишларини кузатиб, амалларини ёзиб юриш инсонни доимо мухофаза қилиш, бошка вазифаларга мукаллаф этилган. 

  1. Жаброил;
  2. Мекоил;
  3. Исрофил;
  4. Азроил фаришталарнинг энг  улуғларидир. 

 

  • Китобларга иймон келтириш.

Иймоннинг яна бир шарти уни Расуллари ва Набийларига нозил қилган китобларига ишонишдир. Аллоҳнинг ҳамма китоблари унинг каломи (сўзи) вахийдир, махлук эмас. Бу нозил бўлган китоблар: 

  1. “Таврот” Мусо алайҳисоломга; 
  2. “Инжил” Исо алайҳиссоломга;
  3. “Забур” Довут алайҳиссаломга;
  4. “Қуръони Карим” Муҳаммад (с.а.в)га нозил бўлган. Буларнинг ичида барчаси жамлагани ва энг афзали  Қуръони Каримдир. 
  • Пайғамбарларга иймон келтириш 

Пайғамбар (арабча сўз бўлиб хабар етказувчи деган маънони англатади яна расул набий) деб ҳам аталади. Иймон шартларидан яна бири Аллоҳни ҳамма пайғамбарларига истисносиз ишонишдир . Уларнинг вазифаси иймон келтириб, тоат-ибодат қилган кишиларга жаннат  башоратини бериш, куфр ва исёнда бўлган инсонларни дўзах азобидан огоҳ этиш, инсонларга дунё ва дин ишларида уларга мухтож бўлган нарсаларни баён этиш. Пайғамбарларнинг барчаси одам наслидандир. Улра, гуноҳ, куфр, туғёндан асралган покдир. Пайғамбарларнинг аввали  Одам алайҳиссолом  ва охирилари Муҳаммад (с.а.в) дир.

  • Охират кунига  иймон келтириш.

Охират Қуръони Каримда, қиёмат, соат, ҳисоб куни, охира, тамма, соха, Ҳаққа, воқиа каби бир неча  номлари билан аталган унга ишониш имонни яна бир шартидир. Охиратга ишониш Қуръони Карим ва хадис шарифга охират хақида келган барча нарсаларга қабрда икки фаришда савол қилишига, қабр азоби ва нематига, охират куни олдидан бўладиган  аломатларга, қайта тирилишга ва ҳамма тўпланишига номаи амолларини берилишига, кишини савоб гуноҳлари ҳисоб қилинишига тарозига ҳавзга кўприкга, шафоатга, жаннатга, дўзахга, унинг аҳилларига ҳозирланган немат ва азобларга ишониш демакдир. Қиёмат Исрофил (а.с)ни Биринчи сур тортишлари билан бошлангандир, ва шу тарика дунёвий ҳаёт баёнига   етади. 

  • Кадарга иймон келтирш

Қадарга ишонишлик, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолони, иродаси, хоҳиш, яратиши билан бўлишига ишониш иймонни яна бир шартидир ҳамма нарса ва ҳаракат жумладан инсон хоҳиши ва ихтиёри   яхши ёки ёмон, качон ёки қаерда ва қанча бўлсада, Аллоҳ таолонинг иродаси, илми, ва яратиши билан бўлади.

  • Ўлгандан сўнг кайта тирилишга  иймон келтириш

Иймоннинг яна бир шарти ўлгандан сўнг кайта тирилишга ишонишдир. Аллоҳ таолони амри билан  Исрофил (а.с) иккинчи сурни тортгандан сўнг барча жонзотлар, жумладан инсонлар ҳам тирилади. Уларнинг асл жасадларига руҳлари қайтарилади ва улар қабрларидан чўқиб махшаргохга тўпланишади ҳамда ҳисобга тортилишади. Ўлим инсоннинг дунё ҳаётидаги фаолиятига нуқта кўювчи  ва охират кунини бўлдирувчи бир маррадир. Инсоннинг ўлиши билан охират ҳаёти бошланади.

Баҳромжон АБДУРАҲИМОВ 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси