Яратилиш санаси 11.04.2023

Соддаликнинг тўлови

Ислом умматининг тарихига назар солсак бу уммат башарият хаётини тубдан ўзгартириб юборган моддий ва маьнавий тортикларни туҳфа килганини кўрамиз. 

Шу билан бирга баьзи тойилишларни хам гувоҳи бўламиз. Бугунлик кунда хам айрим кишилар диний илмлардан ва дунё сиёсатидан яхши хабардор бўлмаганлари сабабли ўзлари яқинлари ва жамиятни ташвишга солаётганлари сир эмас. Бугун дунё сиёсатида одамларнинг диний эътиқодидан сиёсий мақсадларда фойдаланишнинг яққол мисоли сифатида Сурия вокеаларини келтириш мумкин. 

Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан Сурияда қийин аҳволда қаровсиз қолган етим болалар тул аёллар она юрт багрига қайтарилди. Уларни уруш оловидан олиб чиқиб моддий ва маьнавий кумаклар берилди. 

Пайгамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам мўъминга "Мўъмин бир чуқурга икки марта қоқилиб йиқилмайди" деб таьриф берганлар. Шундай экан хар бир мўъминга атрофда содир булаётган жараёнларга мўъминлик нигоҳи билан қарашлиги дин даьвоси билан ўралган сиёсий ўйинларни қўғирчоги бўлиб қолмаслиги лозим бўлади. Зеро Сурияда булаётган охирги воқеалар исломий даьволарни сохта эканини кўрсатиб қуйди. 

Содда қарашлар билан яшашнинг даври тугаганини билдириб қуйди. Акс холда бунинг бадали динда ва дунёда зиён қуришдан бошқа нарса бўлмайди.

Раҳматиллаев Одилжон 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси