Яратилиш санаси 14.04.2023

Дуоларнинг таъсирларини инкор этувчиларга раддия

Солиҳлар ,зоҳидлар ва мўминларнинг тириклар ва вафот этганларнинг ҳаққига қилган дуосини етук таъсири бор ва уларнинг руҳониятларига савоб бағишлаш ҳамда улардан азоб-уқубатларни кўтарилишини сўраб дуо қилишда ҳам катта манфаат бор.  Буни Мўътазила тоифаси  инкор қилиб айтадиларки: «Аллоҳ тақдир қилган нарса бўлади тақдир қилмаган нарсаси бўлмайди. Дуо қилишдан фойда йўқ» деб даъво қиладилар(1) ва узларининг даволарига бир қанча далилларни келтиришган. Масалан, ояти карималарда ҳар бир инсонга ўзи килгандан бошқа нарса йўқлиги баён килинган:

وَأَن لَّيْسَ لِلْإِنسَيْنِ إِلَّا مَا سَعَى

"Инсонга фақат ўзи килган ҳаракатигина (мансуб) булур" (Нажм сураси, 39-оят).

Бошка бир оятда эса киши ўзининг килган яхши ишлари туфайли мукофотга эришса, ёмон килмишлари сабабли жазоланиши баён этилган:

لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ :

"Унинг касб этгани (яхшилиги)  ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир" (Бақара сураси, 286-оят).

Ушбу ояти карималарда ҳар бир кишининг кўрадиган манфаатлари бошкаларнинг килган дуо ва хайрли ишларидан эмас, факат ўзининг килган ишларидан бўлиши баён килинган, бу эса дуолар нинг таъсири йўқлигига далолат килади, дейишган.(2)

Дуоларнинг таъсирларини инкор этувчилар келтиришган юкоридаги ва ундан бошка далилларига батафсил жавоблар берилган. "Талхису шарҳи ақидатит-Таҳовий" китобида куйидагича жавоб келган: (Инсонга факат ўзи килган харакатигина (мансуб) булур) маъносидаги оятда баён қилинганидек, ҳақиқатда инсон уз саъйи-харакати ва яхши феъл-атвори билан дўстлар орттиради, уйланиб бола-чакали бўлади, инсонларга меҳр-муҳаббат кўрсатади ва куплаб яхши ишларни амалга оширади. Шунга кўра, инсонлар уни яхшилик билан эслаб, унга Аллох таолодан рахмат сўраб дуо килсалар, тоат-ибодатларнинг савобларини унга ҳадя қилсалар, буларнинг барчаси бировнинг эмас, аслида, уз саъй-харакатининг натижаси бўлади.

Иккинчи далил бўлган (Унинг касб этгани (яхшилиги) - ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир) маъносидаги оят ҳам юкоридаги каби оят бўлиб, ҳар бир киши ўзининг қилган яхши ишининг самарасини кўради, қилган маъсиятига кўра жазоланади, каби маъноларни ифодалайди. (Яъни "хар ким экканини уради",

дейилгани каби)". Шунингдек, агар магфират сўраб, дуо килишнинг фойдаси бўл- маганида, магфират сўрашга буйрук булмасди. Куръони каримда эса магфират сўрашга буюрилган:

فَأَعْلَمْ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَاسْتَغْفِرْ لِذَنبِكَ وَالْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَتِ )

"Бас, (эй Мухаммад!) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканини билинг ва ўз гунохингиз учун ҳамда мумин ва мўминалар(нинг гунох- лари) учун магфират сўранг!" (Муҳаммад сураси, 19-оят).
Ҳадиси шарифларда дуонинг қазони қайтаришга сабаб қилиб қўйилгани баён этилган:

عَنْ سَلْمَانَ الْفَارْسِيَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَا يَرُدُّ القَضَاءَ إلا الدعاء ولا يَزِيدُ فِي الْعُمُرِ إِلا الْبِرُّ. رَوَاهُ العَرْمِدَي
Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулул- лох соллаллоху алайхи васаллам: "Казони фақатгина дуо кайта- ради, умрни фақатгина яхшилик зиёда қилади", - дедилар". Термизий ривоят килган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда дуонинг бажариладиган ишларга боглаб куйилган казони қайтариш сабабларидан экани баён килинган. Зеро, Аллох таоло амалга ошадиган барча нарсаларга азалий сабабларни тайин килиб куйган. Солих амаллар саодатга эришиш учун азалий сабаблар бўлса, ёмон амаллар бадбахт бўлиш учун азалий сабаблардир. Шунингдек, яхшилик, гўзал хулкли бўлиш, қариндошлик алокаларини узмаслик каби амаллар ҳам азалий сабаблар қаторига киради. Ана шундай азалий сабаблар юзага чикарилган пайтда ўша сабабга боғланган ишлар ҳам юзага чикади.
Имом Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ "Акидатут Таҳовия" асарида куйидагиларни ёзган: "Тирикларнинг дуо ва садақаларида ўликлар учун манфаатлар бордир. Аллох таоло дуоларни кабул килади ва хожатларни раво қилади (деб эътикод киламиз).

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ "Ҳикамул Атоия"да дуо ижобати ҳақида куйидаги ажойиб гапларни айтган:

لا يكن تأخر أمد العطاء مع الإلحاح في الدعاء موجبا ليأسك فهو ضمن لك الإجابة فيما يختاره لك لا فيما تختاره لنفسك وفي الوقت الذي يريد لا في الوقت الذي تريد.

"Дуода бардавом бўлсангда, бериш муддатининг кечикиши умидингни сўндирмасин. У зот сенга Ўзи ихтиёр килган нарса тугрисида ижобат қилишига кафолат берган, сен ихтиёр килган нарса тугрисида эмас. У зот сенга Узи хохлаган вактда ижобат килишига кафолат берган, сен хохлаган вактда эмас".

(1) Абулқосим ибн Ҳусайн Бакрийнинг "Мухтасару шарҳил Бакрий алаа бадъил амаалий" китобидан
(2) Абдулқодир Абдурраҳимнинг "Эътиқод дурдоналари" китобидан

Абдулқодир Абдурраҳимнинг "Эътиқод дурдонлари" китобидан

Саидаҳмадхонов Жавоҳир

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом 
билим юрти талабаси