Дуо - ибодатлар мағзидир!
Дуо луғатда "илтижо", "ўтинч" каби маъноларни англатади. Истилоҳда банда ўзининг фақирлигини, ҳожатмандлигини ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳ таолога изҳор қилиб, манфаатларни жалб қилишни ва зарарларни даф қилишни сўраши, дуо деб аталади". Дуо мусулмон қишининг ҳаётида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган улкан ибодат ҳисобланади.(1)
عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «الدُّعَاءُ هُوَ الْعِبَادَةُ». تم قَرَأَ (وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُم إنَ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ) . رَوَاهُ التَّرْمِذِي وَأَبو دَاوُدَ .
Нуъмон ибн Башир розияллоху анхудан ривоят килинади: "Набий соллаллоху алайҳи васаллам: «Дуо ибодатдир», дедилар ва «Ва Роббингиз: «Менга дуо килинглар, сизга ижобат қилурман. Албатта, ибодатимдан такаббурлик киладиганлар тезда жаҳаннамга бу йин эгган холларида кирурлар»ни кироат килдилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят килишган.
Ушбу ривоятда келтирилган ояти каримада дуо маьноси ибодат маъноси билан бир хилда ишлатилган. Бинобарин, дуонинг ибодат эканини Аллоҳ таолонинг Ўзи бандаларига билдирмокда.
Бу ибодатнинг қанчалар катта ахамиятга эга эканини Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай баён килганлар:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عليهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَيْسَ شَيْءٌ أَكْرَمَ عَلَى اللَّهِ تعَالَى مِنَ الدُّعَاءِ. رَوَاهُ الترمذي
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: "Набий соллаллоху алайхи васаллам: "Аллоҳ таолога бирор-бир нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир", дедилар". Термизий ривоят қилган.
Чунки дуо қилувчи ўзининг ожиз банда эканини изҳор қилиш билан биргаликда, Роббисининг кўплаб сифатларини эътироф этаётган бўлади:
1. Борлигини, чунки йўққа дуо килиб, ундан бирор нарса сўралмайди;
2. Бойлигини, чунки хожатларни раво қилиш фақирдан сўралмайди;
3. Эшитувчилигини, чунки карга дуо килиб, ундан бирор нарса сўралмайди;
4. Сахийлигини, чунки бахилга дуо килиб, ундан бирор нарса сўралмайди;
5. Рахматини, чунки бераҳмга дуо килиб, ундан бирор нарса сўралмайди;
6. Қодирлигини, чунки ожизга дуо килиб, ундан бирор нарса сўралмайди.(1)
Таваккул ва умидворлик тавхид, акл ва шариат вожиб килган нарсалардан иборатдир. Сабабларга таваккул килиб (суяниб) колмайди хам, уларни бехудага чикармайди ҳам. Балки, Аллоҳга таваккул килган (суянган) холда, сабаблар Аллохнинг иродаси ва изни ила натижали бўлади, деб харакат килади.
Аллох таоло дуоларни ижобат килишига далил: وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُم
1. «Роббингиз деди: «Менга дуо килинг, сизга ижобат килурман» (Ғофир сураси, 60-оят).
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِى عَنِي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ
2. <<Качон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўраса- лар, бас, албатта, Мен якиндирман. Дуо килувчи Менга дуо килганда, дуосини ижобат килурман» (Бақара сура- cu, 186-оят).
إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ )
3. <<Албатта, Менинг ибодатимдан кибр килганлар жаханнамга хору зор ҳолларида кирурлар» (Ғофир сура- cu, 60-oam).(2)
Дуога беэътибор бўлиш Аллоҳ таолонинг мазкур юкоридаги сифатларига эътиборсиз караш билан баробардир. Шунинг учун мўмин киши доимо дуога ҳаракат қилиши лозим бўлади.
Шунингдек, банда ўзига манфаатларни жалб қилиш ва зарарларни даф килишда имкониятидаги зоҳирий сабабларни, яъни сабабият конунларини юзага чиқаришга уриниши лозимлиги ҳам шариат талаби хисобланади. Демак, имкониятидаги сабабият қонунларини юзага чиқариш ҳам,ортидан дуо килиб натижани Аллоҳдан сўраш хам шариатнинг талабидир(1)
(1) Абдулқодир Абдураҳимнинг "Эътиқод дурдоналари" китобидан
(2) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Сунний ақийдалар" китобидан
Саидаҳмадхонов Жавоҳир
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси