Яратилиш санаси 15.04.2023

Рамазоннинг сўнгги 10 кунини қандай ўтказиш керак?

Вақт шафқатсизларча ўтиб кетаяпти. Мана Рамазонни охирги ўн кунлиги кириб келди. Бу сўнгги ўн кунликни ўзига хос қилган нарса “Қадр кечаси” нинг яширинганлигидир. Бизга маълумки, Набий соллалоҳу алайҳи васалламбу кунларда бошқа вақтга нисбатан ибодатга кўпроқ берилар эдилар. Ҳозир сизга бу кечаларда қилиш керак бўлган  тавсияни берамиз.

Тунларни ибодат билан ўтказинг!

«Албатта , Биз у (Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Лайлатул Қадр минг ойдан яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир. (Қадр сураси, 1-5 оятлар)

Биздан тез-тез қуйидаги саволни сўраб туришади:”Қадр кечаси айнан қайси куни бўлади?”. Тақвимларда бу аниқ 27-кечалиги айтилади. Маълум бир санага боғлаб қўйиш мумкин эмаслигини биламиз, чунки Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам):  “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар”, дедилар. (Имом Бухорий 2017)

Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг ҳар бир кечасига алоҳида эътибор бериб кўпроқ ибодат қилишимиз учун Ҳаким зот Аллоҳ Қадр кечасини яширди.  Бу кечаларда нафл ибодатлар : тарових ва тахажжуд намозларини ўқишлик матлуб ишлардан. Чунки сиз Қадр кечасига, дуолар мустажоб ва одамларнинг тақдири хал бўладиган кечани топишингиз мумкин.

Гуноҳларингиз учун истиғфор айтинг.

Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Ким Лайлатул Қадрни иймон ва ихлос билан  қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур”, дедилар. (Имом Бухорий 38)

Бу пайтда ўқиладиган энг яхши  дуолардан бирини  Набий соллалоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоху анҳога ўргатганлар.

«Аллахумма иннакa ‘афуввун тухиббуль-‘афва фа`фу анни»

«Эй Аллоҳ , Сен Ғофурур Роҳиймсан ва Сен авф қилишни яхши кўрасан, бизни мағфират қилган.» (Имом Термизий ривояти).

Дуолар рўйҳатини тузиб олинг.

Бу сиз Аллоҳдан ҳаққига дуо қилишни истаган одамлар рўйхати ёки ўзингизнинг шахсий иш ва ниятларингиз бўлиши мумкин. Бу нарса сизга ҳаёлингизни бир ерга жамлашни ва сизга ҳеч нарсани ўтказиб юбормаслик имконини беради. Бундан ташқари, бу сизга ниятларингизни таҳлил қилишга, яқин орада дуоларингиз мустажоб бўлиши учун  ўзингиз тарафдан нима қила олишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришга яхши имконият туғдиради.

Қуръон тиловат қилинг

Рамазон – Қуръон ойи. Айнан шу ойда бизнинг муқаддас китобимиз нозил бўлди. Қуръон ўқиш фазлини тўхтовсиз гапириш мумкин.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва Қуръон Қиёмат куни инсонга гувоҳлик беради. Рўза: “Эй Аллоҳ мен уни кун давомида емоғидан, ичмоғидан ва шаҳватидан махрум қилдим, менга уни шафоат қилишга изн бер.” Қуръон : “Эй Роббим, мен уни кечаси уйқусидан маҳрум қилдим, менга уни шафоат қилишга изн бер”, дейди. (Имом Аҳмад ривояти 3882)

Яна Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз, Қуръон ўқиганингиз ва уни бошқаларга ўргатганингиз”, деганлар. (Сахихул Бухорий)

Эътикоф.

Одатда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунини масжидда эътикофда ўтказар эдилар. Эътикоф амалини қиладиган киши, бу вақтда масжидга келади, ҳар хил зикрлар билан машғул бўлади, нафл намозлар ўқийди, Қуръон ўқийди ва ўрганади. У масжиддан чиқмайди фақат зарур хожатлари учунгина чиқади. Қисқа муддатли, бир кечалик ё бир кунлик ёки икки кунлик эътикоф ҳам мақтовга сазовор.

Мухаммаджонов Оятулло

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом 
билим юрти талабаси