Рамазон ойини фазилати
Аллоҳ таоло томонидан Рамазон ойи рўзасини тутиш фарз қилинган бўлиб, у Исломнинг асосий беш рукнидан бири ҳисобланади. Бу ой фазилатлари шу қадар кўпки, уларни санаб тугатиб бўлмайди. Энг асосийси, муқаддас Қуръони карим шу ойда нозил этилган.
Қуръони каримда Рамазон ойининг рўзасини тутиш фарз қилинган бўлиб, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Рўза шундай бир ибодатки, у нафсни тарбиялайди, инсонни комил ахлоқ сари етаклайди. Чунки рўзадор одам нафақат жисмонан оч қолиши, балки маънавий жиҳатдан ҳам ўзини тарбиялаши, аҳлоқидаги айрим иллатлардан воз кечишига тўғри келади. Комил аҳлоқ эгалар яшаган жамият тинч-осойишта, фаровонликда ҳаёт кечиради.
Рахимов Абдулбосит
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси