Яратилиш санаси 27.04.2023

Риё амаллар кушандаси

Риё яхши амалларни, ибодатларни одамларга корсатиш билан уларнинг қалбида  бир манзилни, мартабани талаб килиш. Охират амаллари билан дунёни хохлаш. Аллоҳ таоло ўз каломи шарифида риё хақида қуйидагича мархамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُم بِالْمَنِّ وَالْأَذَىٰ كَالَّذِي يُنفِقُ مَالَهُ رِئَاءَ النَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ

Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг. (“Бақара” сураси, 264-оят)

Ушбу ояти каримада садақадан кейин миннат қилиб, озор бериб, қилган яхшилигининг савобидан бебаҳра қолишлик,бу билан мусулмонлар қалбида мазкур ишнинг нақадар ёмон иш экани жонли тасвирланмоқда. Оятнинг аввалида садақани миннат ва озор бериш билан ботил қилмасликка амр бўляпти. Кейин эса, агар шундай қилинса, риё учун садақа қилганга ўхшаб қолишининг баёни келяпти: «Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг».

Демак, ортидан миннат ва озор келадиган садақа Аллоҳга ва охират кунига иймон туфайли эмас, балки риёкорлик учун қилинган садақага ўхшар экан. Росулуллоҳ ﷺ  айтадиларки:

 قال رسول الله   ﷺ : " لا يقبل الله تعالى عملا فيه مقدار ذرة من رياء" 

"Аллоҳ таоло риёдан зарра миқдорича бор бўлган амални қабул қилмайди".

Аллоҳ таоло қилаётган ибодатлримизни, эхсонларимизни риёдан холи қилишга мувофиқ қилсин.

Эргашев Абдулбосит

"Хидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси