Яратилиш санаси 01.07.2021

2017-2021 йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ҳуқуқий ислоҳотлар.

Ўзбекистонда 2017–2021 йиллар мобайнида диний-маърифий соҳада янгича муносабат шаклланди. Бу соҳада узоқ муддатга мўлжалланган аниқ стратегия белгилаб олинди. Мазкур даврда диний соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда либераллашув жараёни бошланди.

Хусусан, давлат томонидан маърифий исломни тарғиб қилиш, диний ташкилотлар фаолият олиб боришини енгиллаштириш, диний бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга чуқур аҳамият қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳаси алоҳида устувор йўналиш этиб белгиланди.

  1. Давлат ва жамият     қурилиши тизимини такомиллаштириш;
  2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд –ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;
  3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва янада либераллаштириш;
  4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;
  5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат.

Шунингдек, юртимизда дин соҳасида туб ўзгаришларга 2017 йил октябрь ойида мустақил Ўзбекистон тарихида илк марта БМТнинг Дин ёки эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонга ташрифи сабаб бўлди. Махсус маърузачи соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо ва тавсиялар берди.

 

Абдулносир Бобамирзаев

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти Матбуот котиби