Яратилиш санаси 18.04.2023

Мотивацияни “вайрон қиладиган” одатлардан қутулишнинг 7 оддий чораси (3-қисм)

4. Мақсадларнинг умумийлиги

Бунда мотивация тартибсиз ва тезкор. Уни узоқ вақт давомида битта вазифада ушлаб туриш қийин. Айтайлик, сиз ўзингизга жуда оқилона мақсадлар қўйдингиз: масалан, эрта тонгда туриш, кўпроқ спорт билан шуғулланиш, тўғри овқатланиш. Аввалига сизда мотивация етарлидек туюлади, аммо тез орада унинг йўқлигига гувоҳ бўласиз. Бу мақсадлар жуда ҳам умумий бўлганда содир бўлади.

Қандай бартараф этиш мумкин? Ўзингиз учун аниқ мақсадларни белгиланг ва бундан ҳам яхшиси — уларга эришиш учун босқичма-босқич режа тузинг. Масалан, ҳар куни соат 7:00 да уйғонинг, душанба, чоршанба ва жума кунлари бир соат давомида спорт билан шуғулланинг ва рациондан шакарни чиқариб ташланг. Бундай одатлар сизни янада эътиборли қилади ва узоқ вақт давомида мотивацияни сақлаб туришга имкон беради.

5. Стресс

Қачонлардир сизда ҳам чарчоқ ва умидсизлик бўлганда ўзингизга “ҳаммасидан воз кечдим, қўлимдан келмайди” деб айтган бўлишингиз мумкин, Бундай ҳолатларнинг сабаби нима бўлишидан қатъи назар, стресс ҳолатида мотивацияни сақлаб қолиш қийин.

Қандай бартараф этиш мумкин? Кўпайтириш қоидаси, албатта, яхши, лекин ундан оқилона фойдаланиш керак. Агар сизнинг бошингиз айланиб,  бор кучингизни йўқотган бўлсангиз, энг олий мақсадингиз ва ҳозирги имкониятларингиз орасидаги олтин ўрталиқни топинг.

Асл муаммо шундаки, сиз бир нечта вазифаларни бирваракайига бажаришга интилгансиз. Яхшиси, уларни навбати билан бажарган маъқул. «Икки қуённи баравар ушламоқчи бўлган овчи уларнинг иккисидан ҳам айрилади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бошлаб қўйиб, биттасини ҳам кўнгилдагидек якунлай олмагандан кўра,  асосийсини чиройли қилиб бажариш муҳим.

давоми бор…

Юсуфхон Шодиев

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси