Яратилиш санаси 05.05.2023

Саҳобаларнинг ибодатлари нақадар гўзал

Буюк саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг аҳли оилалари орасида, улар билан бирга қиладиган гўзал ва барчамиз учун ўрнак бўла оладиган ибодатлари борасида доктор Абдурроҳман Риъфат пошо ўзларининг “саҳобалар ҳаётидан“ номли китобларида шундай деб ёзадилар:

فكان أبو هريرة رضي الله عنه يصوم النهار، ويقوم ثلث الليل، ثم يوقظ زوجته فتقوم ثلثه الثاني، ثم توقظ هذه ابنتها فتقوم ثلثه الأخير...
فكانت العبادة لا تنقطع في بيته طوال الليل...

الدكتور عبد الرحمان رأفت الباشا
 “ صور من حياة الصحابة “

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу кундузлари рўза тутар ва туннинг учдан бир қисмида ибодат учун қоим бўлар эдилар, сўнг аёлларини уйғотардилар, аёллари туннинг иккинчи қисмида ибодат қилиб чиқар эдилар, сўнг аёллари қизларини уйғотардилар, қизлари туннинг учинчи қисмида ибодат ила қоим бўлиб чиқар эдилар. Мана шу тарзда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳонадонларида туни билан ибодат узилмас эди!

Ўринбоев Абдураҳмон 

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом

билим юрти талабаси