Яратилиш санаси 27.04.2023

Мотивацияни “вайрон қиладиган” одатлардан қутулишнинг 7 оддий чораси (4-қисм)

6. Ҳар бир ишни кечиктириш

У бирданига намоён бўлмайди. Кўпинча биз нима қилишни ва қандай вазифани бажаришни билмаймиз. Ноаниқлик кейинчалик дангасалик ва кечикишни келтириб чиқаради ва улар мотивацияни йўқ қилади.

Қандай бартараф этиш мумкин? Кечиктириш орқали ортга сурилаётган бирор вазифани олинг ва уни бажариш учун қайси қадамни қўйиш мумкинлигини аниқланг.

Масалан, сиз уйингизни тозалашингиз керак, лекин ўрнингиздан туришни ҳам хоҳламайсиз. Қуруқ гапдан кўра, бирор юмушни танланг ва бошланг. Шкафни тозаланг, полларни артинг. Эҳтимол, шундан кейин ўзингизда ҳаракат қилиш истагини уйғотасиз.

7. Фойдасиз одатлар

Мотивация йўқлигининг энг муҳим ва кенг тарқалган сабаби оддий: илҳомни доимий равишда ҳис қилиб бўлмайди. Бизга ҳаддан ташқари таъсир қиладиган одамлар ўзларининг кундалик одатлари сабабли бизда шундай таассуротни яратадилар.

Агар танангиз вазифани бажаришга одатланган бўлса, ҳар куни эрталаб соат бешда туриш учун илҳомлантирувчи мосламалар керак эмас. Шундай қилиб, мотивациянинг сири аниқ одатларга боғлиқ. Улар бизга автоматик равишда мақсадлар томон ҳаракат қилиш имконини беради. Биз буни қилишга одатланиб қоламиз.

Қандай бартараф этиш мумкин? Мақсадга эришишнинг осон йўли – қуйидаги шаблонга амал қилишдир.

Мақсадни танланг. Келгуси йилда қандай катта натижага эришмоқчи эканлигингиз ҳақида ўйланг.
Мақсадингиз томон олиб борадиган ҳар бир билимни ўзлаштиринг. Сиз қанчалик чуқур кириб борсангиз, йўлингиз шунча равшан бўлади.

Ҳар куни такрорлашингиз мумкин бўлган фойдали одатни топинг. У шундай бўлиши керакки, ҳаёт тарзингизга айлантириш осон бўлсин. Шундай қилсангиз, аста-секин бу ҳаётингизнинг бир қисмига айланади.

Санаб ўтилган етти омилдан қайси бири сизнинг мотивациянгизни “ўлдираётганлигини” аниқланг ва ўз устингизда ишлашни бошланг. Вақт ўтиши билан энг қийин вазифаларни ҳал қилиш жараёнида ҳам ғайратли бўлиш қанчалик осонлигини сезасиз.

Юсуфхон Шодиев 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси