Яратилиш санаси 10.05.2023

Мўминнинг фаросати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам комил мўмин кишиларга бериладиган кароматлардан бири яъни фаросат борасида шундай деганлар:

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  ‘‘Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‘‘Мўминнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинглар, чунки у Аллоҳнинг нури ила назар солади’’, – дедилар, сўнгра ‘‘Албатта, бу (ходиса) да фаросатли кишилар учун аломатлар бордир’’ оятини ўқидилар’’ (‘‘Сунани Термизий’’да келган).

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам комил ва мухлис банданинг Аллоҳ таоло томонидан иззат-икром қилинишини, унга ҳақ билан ботил орасини ажратиш  форосати берилишини хабар бермоқдалар. У зотнинг: ‘‘Мўминнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинглар’’, дея буюришларидан қуйидаги маънолар ирода қилинган: маъсиятларнинг ошкорасидан ҳам, махфийсидан ҳам сақланинглар, эҳтимол, мўмин киши халойиқдан яшираётган нарсаларингизни билиб турар, натижада, унинг олдида шарманда бўласизлар. Чунки комил мўмин киши сизлар яшираётган нарсага Аллоҳ таола чароғон қилган қалб кўзи билан назар солади ва ҳақиқатни ҳис этади. Фаросат луғатда ‘‘фаҳмлаш’’, ‘‘ўткир ақл’’ маъноларини англатади. Шунинг учун ҳам халқимизда ‘‘Фаросат ярим каромат’’ деган ҳикматли сўз бор. ‘‘Туҳфатул аолий’’ китобида фаросат турларга ажратилиб шарҳланган:

Фаросатнинг турлари:

Иймоний фаросат;
Риёзий фаросат;
Холқий фаросат.

Паттаев Мусохон

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси