Яратилиш санаси 16.05.2023

ҚУЁШДА ҚОЛГАН СУВНИ ИЧМАНГ!

Эътибор берган бўлсангиз бозорларда, дўконларда қуёш тушиб турадиган жойларга сувларни қўйиб қўйган бўлишади. Айниқса ёзда "оптом"чиларда блоклаб сувлар ташқарида қуёшда туради.

Ҳеч ким назорат қилмайдики, ҳеч кимга керак ҳам эмас... Шунчаки устини ёпиб қўйса ҳам бўлади, лекин шуни ҳам қилмайди.

Қуёшда қолган сувни 2 та хавфли тарафи бор:
1. Саратон касаллигини ривожланиш хавфини оширади.
2. Сув ҳароратини кўтарилиши ундаги ичак таёқчаларини кўпайишига, бу эса ичак инфекциялари ривожланишига олиб келади.

Авваллари бу сувни "офтоба сув" дейишган ва терида турли касалликларни келтириб чиқаришини билганлар ҳаттоки ювиниш учун ишлатишмаган.

Шайх Муҳаммад Содиқнинг "Кифоя" китоби, таҳорат бўлимида қуёшда исиган сувга таҳорат қилиш макруҳлиги ёзилган. Нафақат замонавий тиббиёт, балки динимиз ҳам бежизга 14 асрдан бери бундай сувлардан фойдаланишдан қайтармаган...

Қуёшда қолган оддий, тоза сувда шунча муаммо пайдо бўлса, рангли газли сувларда нима бўлар экан?

Абдулазизов Носиржон

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси