ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМДА “CLOUD TECHNOLOGY” ТУШУНЧАСИ
Бугунги замонавий ахборот технологиялари жадал суръатда ривожланаётган даврда дастурий таминотнинг ўрни жуда муҳим аҳамиятга эга. Дастурий таъминот тўлақонлик ишлаши ҳамда дастурий маҳсулотлардан оммавий тарзда фойдаланиш учун интернет тизими модернизациялаштирилди ва сервер ускуналари ишлаб чиқилди. Шу билан бирга дастурлардан фойдаланишда ҳисоблаш изимларини бирлаштириш ва ундан ягона манбаа сифатида фойдаланиш ғоялари илгари сурилди.
Сўнгги йилларда (Cloud technology) булутли технологиялар атамаси дунё миқёсида кенг тарқалди.
Бир қарашда ―Булутли технология‖ атамаси ва унинг вазифалари тушинарсиздек кўринади. Лекни бу модел ўзининг имкониятлари ва узига хусусиятлари билан ажралиб туради. Бу модел ўзида бирони бир тизимдаги серверлар, иловалар, сақлаш тизимлари ҳамда ҳизматлардан тез, қулай самарали ва сифатли фойдаланиш имконини беради. Ортиқча уринишларсиз тез ва сифатли ҳизмат амалга оширилади. Бунинг учун фойдаланувчидан провайдер орқали тармоққа уланиш талаб этилади холос.
―Булутли технология‖ларнинг афзаллик томонлари, бу ерда сақланаётган маълумотлардан исталган одам компьютер, планшет ёки мобил аълоқа воситаси ёрдамида интернетга уланган ҳолда фойдаланиши мумкин. Бугунги кунда бундай технологиялардан дуёнинг кўзга кўринган компания ва корпарациялари фойдаланиб келмоқда. Масалан: Amazon, Google, Yandex, Alibaba ва ҳ.к. компаниялар ўз фойдаланувчиларига ―Булутли технологиялар орқали хизмат кўрсатиб келмоқда [1].
Таълим жараёнини ривожлантириш ва инновацион ғоялардан фойдаланиб таълим бериш бугунги куннинг долзарб муаммоларидандир. Шундай экан таълим жараёнида ―Булутли технология‖лардан фойдаланиш ва уни жорий этиш таълим тизимини ривожланишига сабаб булиши мумкин бўлган омиллардандир. ―Булутли технология‖лардан узлуксиз таълимнинг исталган босқичида фойдаланиш мумкин. Мактабгача таълимда, умумий ўрта таълимда, ўрта махсус талимда ва олий таълимда бундай технологиялардан фойдаланиш таълим жараёнидаги сифатга сезирарли даражада таъсир кўрсатади [2].
Ушбу ишда биз умумий ўрта таълим мактабларида ―Булутли технология‖дан фойдаланиш ва унинг авфзалликларини кўриб чиқилган.
Ўрта махсус таълим ўқитувчиси ўзига тегишли фан бўйича барча керакли ҳужжатларни, яъни, дарсликлар, маъруза матнлари, конспеклар, амалий фойдаланиш мумкин бўлган материаллар, тақдимотлар, видео ва аудио ёзувларни белгиланган тартибда тармоққа жойласа, ҳамда бу материаллардан талабалар дарсда ва дардан бўш вақтларда фойдаланишса, талабаларда белгиланган фан бўйича ўзлаштириш даражаси сезиларли даражада оришини таминлай имкони яратилади. Ўрта махсус таълимда ―Булутли технология‖дан фойдаланиш қуйидаги авфзалликларга эга:
- дарс жараёнида мавзу бўйича қўшима маълумот олиш;
- дарс жараёнида ташунмаган ёки ёдидан кўтарилган маълумотни исталган вақтда такрорлаш;
- дарслардан бўш вақтларда мустақил равишда фанни қўшимча ўзлаштириш;
- талабаларнинг ота-онали ҳам тармоқдаги материаллардан фойдаланиши ва фарзанлари билан қўшимча шуғулланиш;
- ота-она ва фарзандлар орасида ҳамкорликда фанни ўзлаштириш имкониятини яратиш.
Таълим жараёнида бундай замонавий технологиялардан фойдаланиш талабаларда керакли бўлган фанни ўзлаштириш даражасини орттириш билан бир қаторда замонавий ахборот технологияларига ҳамда информатика, ахборот технологиялари фанига бўлган қизиқишини ошишига сабаб бўлади.
―Булутли технологияларни таълимнинг бошқа босқичларида фойдаланиш ҳам самарадорлик даражасини оширишга сабаб бўлади. Зеро, таълимнинг энг асосий мақсадларидан бири келажакда ўз соҳасини чуқур ўзлаштирган етук мутахассислар тайёрлашдир. Бу жараёнда―Булутли технологиялардан ва шунга ўҳшаш замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш катта натижа беради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. А.Медатов, Г.Алиева «Облачные технологии» основные понятия, задачи, тенденции и развития и использовать в учебном процессе., Халқаро илмий-техникавий конференция материаллари, Қарши 2017 й. 321-325 бетлар.
2. Г.Алиева, О.Миркомилов Использования «облачных технологий» и облачных сервисов в подготовке специалистов., Халқаро илмий-амалий анжуман маъқолалар тўплами, Андижон 2018 й. 3-4-октябрь, 613-616 бетлар.
Алишер Анваров
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси