ҚАБРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ
Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг росулига саловат ва саломларимиз бўлсин.
Ҳозирда баъзи ибодатда қоим бўлиб турган биродарлардан эшитиб қоляпмизки, қабрларни зиёрат қилиш мумкин эмас, ҳатто пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини ҳам зиёрат қилиб бўлмайди, бунда инсон ширк қилиб қўйиши мумкин деб, бунга эҳтимолий мисолларни далил қилиб юрибдилар. Биз бу борада ҳаммага қабрларни зиёрат қилишга боришни эмас, балки зиёрат қилишни хоҳлаган киши, ундаги одоб ва тартибга риъоя қилган ҳолда қабрларни зиёрат қилиши мумкин ва бунда бир қанча фойда бор деб, айтамиз. Бунинг далили росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бақийъ ал-Ғарқад”га бориб биродарлари қабрини зиёрат қилганлари, ҳафтада бир “Уҳд”га бориб, у ердаги шаҳидларни зиёрат қилганлари ва Оиша розияллоҳу анҳо онамиз пайғамбар алайҳис салом ва оталари қабрларини зиёрат қилиб турганлари маълум ва машҳурдир. Қолаверса мазҳаб уламолари ҳам зиёрат одаблари ва афзал вақтларини баён қилиб берганлар. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб қўйишимиз лозимки, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исломнинг аввалида қабрларни зиёрат қилишдан қайтарганлар, кейин мусулмонларнинг ақидалари мустаҳкамланиб, Аллоҳдан бошқага сиғиниш мумкин эмаслиги сингиб бўлгач, қабирларни зиёрат қилишга рухсат берганлар.бунга Имом Муслимнинг “Саҳиҳи Муслим”, 977 рақамда ҳадис келтирилган. Шундан келиб чиқиб зиёрат қилишда турли бидъатларга беримаслик, ибрат олиб, охиратни эслаш ўрнига қабрда нималарнидир сўрашга ўтиб кетмаслик талаб этилган. Аллоҳ барчамизни Ўзи рози бўлган йўлда бардавом қилсин. Амин!
ХОШИМОВ НУРИДДИН
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
ислом билим юрти ўқитувчиси