Нуҳ аълайҳис саломнинг дуолари
Тўққиз юз эллик йил қавмини Аллоҳнинг динига чақириб, уларни сира иймонга келмасликларини ва исёнларини кўрган Нуҳ аълайҳис саломнинг дуолари:
رَبِّ إِنِّيٓ أَعُوذُ بِكَ أَنۡ أَسۡـَٔلَكَ مَا لَيۡسَ لِي بِهِۦ عِلۡمٞۖ وَإِلَّا تَغۡفِرۡ لِي وَتَرۡحَمۡنِيٓ أَكُن مِّنَ ٱلۡخَٰسِرِين
“Роббим, мен ўзимнинг илмим бўлмаган нарсани сендан сўрамоқдан паноҳ тилайман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм кўрсатмасанг, зиён кўргувчилардан бўламан.” (Ҳуд сураси 47 оят)
رَّبِّ أَنزِلۡنِي مُنزَلٗا مُّبَارَكٗا وَأَنتَ خَيۡرُ ٱلۡمُنزِلِينَ
“Эй Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен, Ўзинг манзилга туширгувчиларнинг энг яхшисисан», дегин.” (Муъминун сураси 29 оят)
رَبِّ إِنَّ قَوْمِي كَذَّبُون۞ فَافْتَحْ بَيْنِي وَبَيْنَهُمْ فَتْحاً وَنَجِّنِي وَمَن مَّعِي مِنَ الْمُؤْمِنِينَ
“Эй Роббим, шубҳасиз, қавмим мени ёлғончи қилдилар. Бас, Ўзинг мен билан уларнинг орамизни яхшилаб очгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин” (Аш-шуъаро сураси 117-118 оят)
Отаханов Адҳамжон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси