Яратилиш санаси 30.05.2023

Имоми ал-Мотуридий

Асли исмлари Имоми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал – Мотуридий бўлган бу зот  Самарқандда 259 ҳижрий йилда таваллуд топганлар. Дастлаб Самарқанддаги ал-Айозоий мадрасасида таҳсил олган.  Кейинчалик ўзининг илмга бўлган қизиқиши билан Имоми Аъзам роҳматуллоҳу алайҳнинг шогирдлари Муҳаммад роҳматуллоҳу алайҳнинг шогирдларида  илм излана бошлади. 

Имоми Абу Мансур Мотуридий  ҳазратлари Мовароуннаҳрда “Аҳли сунна” нинг шайхи бўлган. Бу юрт эгалари ҳаммаси шу  эътиқод йўлида бўлганлари учун ҳамки,   у  зот Ашъарий роҳматуллоҳу алайҳга  ўхшамаган ҳолда иш олиб борди. 

Абу Мансур Мотуридий  ҳазратлари   фуқаҳолару, муҳаддисларни йўлидан юрганлар.  Кейинчалик у зотнинг довруғи танилиб, бир неча фанлардан дарслар ўта бошлаган.  Фиқҳ , усули фиқҳ ва бошқа диний таълимлар шулар жумласидандир. 

Абу Мансур Мотуридий   ҳазратлари бир қанча китоблар таълиф қилганлар. Шулар жумласидан: 

  • Китобур радди ала ал – Каъбий  ал-Мўътазилий
  • Китоб авҳомул Мўътазила
  • Китобур радди ала ал-Мўътазила
  • Таъвилоту Аҳли сунна 
  • Китобут Тавҳид 
  • Китобур радди ала ал Қаромита 
  • Китобур радди ала ал-Рофиза


Имоми  Абу Мансур Мотуридий   ҳазратларининг тутган йўллари Имоми Абулҳасан ал-Ашъарий роҳматуллоҳу алайҳнинг мазҳабига тенг бўлди. 

Маҳмудов Калимуллоҳ 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси