Яратилиш санаси 23.11.2022

Ислоҳотларнинг самараси

Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсинким, юртимизда барча соҳада бўлгани каби диний соҳада ҳам улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Юртимиздаги барча масжид-у мадрасаларни қайтадан таъмирлаш ишларидан тортиб янгидан янги масжид ва мадрасалар қад росламоқда.

Мисол учун Тошкент шахрида “Ислом академияси, Бухоройи шарифда  “Мир Араб олий мадрасаси”, кўҳна Самарқанд шахрида “Ҳадис илми олий мактаби”, Сурхондарё вилоятининг Термиз шахрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси  ташкил қилиниб ўз фаолиятини бошлади. 

Қайд этиш лозимки 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Унда давлатимиз раҳбари республикамиз бўйича 3 босқичда ўтказилиши режалаштирилaётган Қуръони карим мусобақаси ҳақида тўхталиб, жумладан қуйидаги фикрларни билдирди.

Қуйида давлатимиз раҳбарининг сўзлаган нутқларини келтириб ўтамиз: “Мана телевизорда кўряпсизлар. Қуръони каримни қироат билан ўқиш бўйича мусобақа қиляпмиз. Нимага? Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади”.

Шунга мувофиқ  барча дининй таълим муассасаларида. шулар қаторида “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси ташкил қилинди бу хам жамиятимизда яшаётган барча инсонларнинг қалбига хурсандчиликни тўлдирди. Биз мусулмон уммути олиб борилаётган хайрли ишларга қалб кўзи билан теран назар солиб, Аллоҳ таолога доимо дуода бўлиб юрмоғимиз лозим бўлади. Шундагина бизларга берилаётган неъматлар янада зиёда бўлади. Аллоҳ барчамизни яхши амалларда пешқадамлардан қилсин.

Ақилхонов Саидолим

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ходими 

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар