Абу Ҳанифанинг фиқхий асарлари
Абу Заҳра: “Имом Абу Ҳанифа унга нисбат берилган бир неча кичик рисолалардан бошқа китоб ёзмаган” , - деб таъкидлаб, Улар жумласидан:” “Ал-фиқҳул Акбар”, “Ал – Олиму Вал – Мутааллим”, “Қадарияга – Раддия” рисоласи ва Усмон Ал бўтийга ёзган рисоласини эслатиб ўтиб, уларнинг хаммаси калом илмига тегишли асарлар бўлган ва унинг фиқҳ бўйича хеч қандай китоб ёзмаган, балки унинг фиқхи ва хуқуқий назариялари шогирдлари томонидан тўпланиб тарқатилган”, - дейди.
А. Деҳхудо шунингдек, “Ал – Илму Баҳран, шарқан ва ғарбан, буъдан ва қурбат” номли бир китобни унга нисбат бериб, баъзилар “Ал – Фиқхул Акбар” уники эканлигига шубҳа билан қараганлар деб таъкидлайди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, айтиб ўтилган рисолалар Абу Заҳра ёзганидек, нафақат Абу Ҳанифага нисбат берилган балки улар унинг хақиқий асарларидир. Дехҳудо томонидан билдирилган шубҳага ўрин йўқ.Чунки ишонарли олимлар томонидан ва мўътабар манбаларда таъкидланганидек, уларнинг ҳар бири ўзига хос ўтмишга эга. Масалан, Ҳожи Халифа Кашфуз – Зунунда “Ал – фиқхул – акбар” Имом Абу Ҳанифаники эканлиги ва уни Абу Ҳанифадан Абу Мутиъ Балҳий ривоят қилганлигига урғу бериб, бир қатор олимлар, жумладан, қуйидагилар унинг устидан шарҳлар ёзганлигига ишора қилади:
- Мавло Илёс Ибн Иброҳим Синубий шарҳи.
- Мавло Аҳмад Ибн Муҳаммад Мағнисовий ёзган шарҳ.
- “Ал – Ҳикматун – Набавия ” номли шарҳ ва унинг қисқартмаси.
- Ал – Ҳаким Исҳоқ ёзган шарҳ. Хожи халифа такидлашича, уни Абулбақо 918-йили хиж. назм қилиб, “Ал – Иқдул – жавхар фи назмил – фиқхул акбар” деб атаган.
- Шайх Акмалуддин ёзган “Ал – Иршод” номли шарҳ.
Булардан ташқари буюк имом Абу Мансур Мотурудий “Ал – фиқхул акбар” устидан Абу Ҳанифанинг хақиқий асари сифатида қимматли шарҳ ёзиб,ундаги асосий қоидаларни Мотурудия калом мазҳаби учун асос қилиб олган.[1]
[1] Ислом хуқуқшунослиги ҳанафий мазҳаби ва ўрта осиё фақиҳлари. “Тошкент ислом университети” нашриёти 2002-йил. 97-бет.
Абдураҳимов Баҳромжон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси