Яратилиш санаси 27.06.2023

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати ходимлари тақдирландилар

Ўзбекистонда 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 948-XII-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб 27 июнь белгиланди.

Юртимизда “Тараққий” номли илк газета Тошкент шаҳрида Исмоил Обидов муҳаррирлигида 1906 йил 27 июндан эътиборан чоп этилиб, ўзбек матбуотига тамал тоши қўйилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилот ва таълим муассасаларда ҳам Матбуот хизматлари фаолият юритмоқда. Шу билан бирга тизимдаги имом-хатиблар, ўқитувчилар ва талабалар Ислом дини билан боғлиқ масалалар, илмий-маърифий ва ижтимоий йўналишларда оммавий ахборот воситаларида, теле-радио каналлар, нашриёт ва матбаалар, интернет сайтларида долзарб мавзуларда чиқишлар қилмоқдалар. 70га яқин интернет сайтлари ва медиа марказлари, Ҳидоят ва Мўминалар журналлари ҳамда Ислом нури газетаси орқали халқимизга маърифат улашилмоқда.

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти  Матбуот хизмати ходимларини байрам муносабати билан тақдирлаш мақсадида тадбир ўтказилди. "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти  Абдулазиз Бобамирзаев, Ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Содиқжон Мадмусаев шунингдек ўқитувчилар ва Матбуот хизмати ходимлари иштирок этдилар.

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати