Савдонинг таърифи ва унинг шаръий хукми (2 - қисм)
Исломда савдо-сотикни накд пулга ёки насияга амалга ошириш жоиздир. Зеро, Аллох таоло Куръони каримда:
احل الله البيع
“Аллох савдони халол килди”, (Бакара сураси, 275-оят) дейди. Бу ерда халол килинган савдо мутлак зикр килинганлигига кура, факат накд пул билан амалга оширилиши кайд килинмади. Оиша онамиздан (розияллоху анха) Имом ал-Бухорий (р.алайх) ривоят килган хадисда хам шундай дейилади:
من انه صلى الله عليه وسلم : اشترى طعاما من يهودى الى ا جل وراهنه درعا له من حديد
“Албатта, Пайгамбар (с.а.в.) бир яхудийдан маълум муддатга (келишиб) таом сотиб олдилар ва узларининг темирдан булган совутларини[2] гаровга колдирдилар”.
Яна бир хадисда:
" من اسلف من تمر فليسلف فى كيل معلوم و وزن معلوم الىاجل معلوم "
“Кимки хурмода карз берса, бас маълум идишда ва маълум улчовда, маълум мухлатга берсин”, дейилади. (Имом Муслим ва Бухорий ривояти).
Фикхий асарларда шунга ухшаш куплаб хадисларни юкоридаги фикримизга далил сифатида келтирилган. Шунингдек, бу хусусда уламолар ижмоъ килганлар, аммо насияга савдо килинган пайтда мухлатни аниклаб куйиш шартдир. Савдо тамомлангач, сотиб олган киши махсулотда айб топса, ихтиёр узидадир. Яъни, сотиб олувчи киши акд шартномасидан сунг молда бирор бир нуксон топса, уни бекор килиш хукукига эгадир.
Шунингдек, махсулотлар айни жинсдан булмаса, савдони узаро келишган холда (бартер) амалга ошириш мумкин. Чунки, Расулуллох (с.а.в.) бу хакда шундай дейдилар:
ان رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : الذهب بالذهب و الفضة بالفضة و البر بالبر والشعير بالشعير و التمر بالتمر والملح بالملح مثلا بالمثل سواءا بالسواء يدا بيد فاذا اختلف هذه الصناف فبيعوا كيف شئتم اذا كان يدا بيد
«Олтин олтин билан, кумуш кумуш билан, бугдой бугдой билан, арпа арпа билан, хурмо хурмо билан, туз туз билан тенгма-тенг ва накдба-накд (савдо килинсин). Бас, качонки бу синфлар турли (яъни, жинси бошка-бошка) булса, накдба-накд шартига кура, кандай хохласангизлар шундай савдо килингизлар”[3].
Демак, махсулотлар айни жинсдан булмаган пайтда, рибони куриниши хам эхтимоли хам булмагани учун, бирини ортик ёки кам булиб колишининг зарари йукдир.
Сотиб олувчи пулининг кандай пул эканлигини баён килмаган булса, уша юрт муомаласида энг ривожланган пул ирода килинади. Чунки, муомалада ривожланган нарса урф билан маълум булади. Урф билан маълум булган нарса далил билан маълум булган нарса кабидир. Пулнинг муомалада ва истеъмолда ривожи бир хил булса, савдода пулни мутлок килиниши, яъни, кайси пулдан эканлигининг аник айтилмаслиги жоиз эмас.
Имом Абу Ханифа (р.алайх) наздларида донали махсулотлар сотилаёганда, агар доналари бир-биридан катта-кичикликда, огир-енгилликда бир-биридан фарк килса, хар бир донаси шунча сумдан деб айтишлик асло дуруст эмас. Масалан, бир туда куйларнинг барчасини хар бир донаси эллик минг сумдан деб сотиб булмайди. Чунки, куйлар мутлако вазн ва сифат жихатидан бир хил фарклидир. Бу эса, сотувчи ва олувчи уртасида келишмовчиликни келтириб чикариши мумкин. Шунга кура, бундай савдо тури жоиз эмас. Аммо, икки шогирдлари Имом Абу Юсуф, Имом Мухаммадларга (р.а) кура жоиздир. Абу Ханифа (р.х.) ушбу савдо туфайли уртада низо, келишмовчилик пайдо булиши мумкинлигини назарда тутган. Шогирдлари эса, бундай савдоларда булиши мумкин булган низони бартараф этиш савдогарлар, яъни, олувчи хамда сотувчиларнинг уз ихтиёрларида эканлигини эътиборга олишади. Шу билан бирга, сотувчи махсулотнинг умумига бирдан нарх куйиб савдо килиши жоиздир. Чунки, бу шаклда томонларнинг хеч бирига моддий-маънавий зарар тегмайди. Яхши-ёмон, катта-кичик, эски-янги барчаси аралашиб, умумий яхлит молга айланади.
Ховли сотган киши билиб куйсинки, ер сотилганда унинг дарахтлари биргаликда сотилганидек, ховлисига кушиб, унинг биносини ва калитларини хам сотган хисобланади. Чунки, улар ховлининг бир булими (жузъи)дир. Бирок, сотилган дарахтларининг мевалари бундан мустаснодир. Улар сотувчининг мулки булиб, пишиб етилгач, факат уша йилдаги хосилни йигиштириб олиш хукукига эгадир. Меваларни тула пишиб етилишидан аввал савдоси жоиз булиб, сотиб олган шахснинг дархол меваларни йигиштириб олиши вожибдир. Дарахт сотилгани билан ундаги мавжуд мевалар сотилган хисобланмайди. Бирок, сотувчи кушиб сотишни хамда олувчи мевалари билан олишни шарт кушган булса, бу суратда мева сотилган булади. Сотувчи дарахтзорларни сотгач, агар сотилаётган богнинг ери ва экинзори булса-ю уларни кушиб сотиш шарт кушилмаган булса, ундаги меваларни дархол йигиштириб олиши лозим. Чунки, сотувчи олувчининг мулкига айланаётган жойларни банд килмаслиги керак. Бу холат кушиб сотмаган вактда намоён булади. Дарахтзордан баъзиларни ажратиб олиб, колган номаълум кисмини сотиш учун савдога куйиш жоиз булмайди. Чунки, бундай холатда сотилаётган кисми номаълум булиб колади, номаълум молни сотишга эса, ижозат берилмайди. Исломда узаро низога, келишмовчиликка, хусуматга, гумонга олиб борадиган барча савдо турлари жоиз эмасдир.
Озик-овкат махсулотларидан бугдойни бошоги билан, ловияни устидаги пучоги билан, ёнгок, бодом, писта ва шу каби махсулотларни хам пучоглари билан биргаликда сотишлик жоиздир. Шунингдек, бир киши узига тегишли булган йулни сотиши ёки бошка кишига хиба (текинга бериш) килиши мумкин. Аммо куни-кушнилар биргаликда фойдаланадиган арикларни сотиш жоиз эмас. Чунки, арикни киймати ундан окаётган сувга боглик булиб, арикдаги сув гохида куп, гохида оз булиши мумкинлиги учун арикни номаълум нарса килиб куяди. Номаълум нарса эса, шариатимизда сотилмайди. Сотувчи махсулотни аввал топшириши сунгра олувчи хаккини бериши савдо тартибларидан биридир. Сотувчи молига маълум мухлат белгилаган булса, пулни аввал олиши жоиз булади. Икки томон пулни пулга ёки молни молга алмаштирадиган булса, бу савдони уша вактда амалга оширишлари максадга мувофикдир. Олувчи ва сотувчи савдо жараёнида хисоб-китоб учун бирор кишини ёлласалар ёки улчаб берувчи тарозибон жалб килсалар, бу икки ходимнинг хизмат хаки сотувчи томонидан берилади. Маълумки, савдода бу ишларни одатда сотувчи амалга оширади. Сотиб олувчининг мол учун берган пулини санаш ёки тахлаб бериш каби вазифаларни килувчи шахснинг (даллол) хизмат хаки молни олувчи киши томонидан туланади.
[2] Жангда кийиладиган махсус либос.
[3] Ушбу ҳадисни Имом Бухорийдан бошка барча муҳаддислар ривоят килганлар.
Ишанов Исмоил
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси