Яратилиш санаси 07.10.2023
Билим юртига ташриф...
▫️ Жорий йил 7-октябр куни ”Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюриб, талабалар учун яратилган шарт-шароит билан танишдилар.
▫️Билим юрти устоз ва талабалари билан учрашув чоғида билим юрти талабалари билан араб тилида суҳбатлашдилар. Талабалар суҳбатидан мамнун бўлиб уч нафар талабага ҳамда Қуръони Каримни бир мажлисда жамлаб топширган бир нафар талабага – бир йиллик ўқув шартномаси тўлови сертификатларини топширдилар.
▫️ Ташриф сўнгида устоз ва талабалар ҳаққига дуойи хайрлар қилдилар.
Билим юрти матбуот хизмати
Изоҳлар