Гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлувчи амаллар
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом еса-ю, кейин: «Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоъама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қуввата» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».
(Маъноси: “Ушбу таомни менинг куч-қувватимсиз менга таомлантириб, у ила мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин»).
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар.
(Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин).
3. «Ким менинг шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва туриб бориб икки ракат намоз ўқисаю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки таҳорат олса, таҳоратини чиройли қилса, сўнгра фарз намозига борса ва имом билан бирга адо этса, унинг гуноҳи кечирилади”, дедилар.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки муаззинни азонини эшитса ва: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу, розийту биллаҳи роббан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама расула ва бил ислами дийна», деса, гуноҳлари кечирилади”, дедилар.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинур», дедилар.
7. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ўрнига ётаётган вақтида “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм, субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” деса, гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам кечирилади”, дедилар.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида кимда-ким «Лаа илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ» дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам», дедилар.
9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».
10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки, «Астағфируллоҳал ъазиймиллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуби илайҳ», деса», урушдан қочган бўлса ҳам гуноҳлари кечирилади”, дедилар.
Абдувоҳидов Абдували
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси