Яратилиш санаси 18.11.2023

"Дўстлик уйи"га саёҳат...

Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу жараён соҳа ходимларидан ҳам алоҳида масъулият ва фаоллик талаб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, уларнинг фидоийлиги, шарафли меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, қадрланмоқда.

Жорий йил 18-ноябр куни  “Диний бағрикенглик” мавзусида билим юрти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ривожиддин Насритдинов, билим юрти услубчиси Қодиров Ҳошимхон ва билим юрти 1-босқич (54-55 гуруҳ) талабалари ҳамда гуруҳ раҳбарлари иштирокида саёҳат тадбири бўлиб ўтди. 

Саёҳат манзили эса дўстлик уйи бўлди.

“Ҳидоя”  ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати