Яратилиш санаси 12.08.2021
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг даволанишлари давом этмоқда
Маълум қиламизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Москва шаҳрининг клиникаларидан бирида ўпка ва қон томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муоалажалар олишни давом эттирмоқдалар.
Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда.
Муфтий ҳазратлари тезроқ соғайишлари, халқимиз, мўмин-мусулмонлар ва яқинлари бахтига соғ-омон бўлишларини Ҳақ таолодан дуо қилиб, сўраб қоламиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати