БИЛИМ ЮРТИДА ЯКУНИЙ НАЗОРАТ СИНОВЛАРИ БОШЛАНДИ...
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртиининг 2023-2024 ишчи ўқув режаси ҳамда мазкур ўқув йилининг жараён жадвалига мувофиқ 1-4 курс талабалари учун 2024 йил 22-январдан 3-феврал кунларига қадар икки ҳафта давомида якуний назорат синовлар муддати деб белгиланган бўлиб, имтиҳон жараёнлари белгиланган тартибга кўра, тасдиқланган жадвал асосида ташкил этилди.
Назорат ишларини ўтказиш, баҳолаш ва эълон қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни ўтказиш жараёни умумий аудиторияларда амалга оширилмоқда.
Назорат иши белгиланган тартибда Ўқув-услубий бўлим томонидан муҳрланган дафтарларга ёзма шаклда олиб борилади.
Жавоблар ёзилган дафтарлар профессор-ўқитувчилар томонидан баҳоланади ва назорат иш натижалари қисқа муддатда тегишли гуруҳ журнали ва талабанинг ўзлаштириш дафтарида акс этади.
БИЛИМ ЮРТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ