"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Қабул-2026" 30 июнь кунидан бошланади...
🔹 "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасига 2026-2027 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.
⏺"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида қабул ҳайъати 2026 йил 30 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ташкил этилади.
📝 Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
1️⃣- ✍️ таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
2️⃣- 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
3️⃣- 📄 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади);
4️⃣- 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
5️⃣- 📚чет тиллари бўйича камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат нусхаси (асли кўрсатилади). Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади;
📁чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).
⚠️Маълумот ўрнида:
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Жорий йилда ўқишни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди.
✔️АБИТУРИЕНТЛАРГА ҚУЛАЙЛИК: Олий ва ўрта махсус диний талим муассасаларига ҳужжат топшириш истагидаги абитуриентлар ўзларига яқин бўлган диний таълим муассасасининг қабул ҳайъати орқали республикадаги исталган диний таълим муассасасига ҳужжат топширишлари мумкин.
📞 Телефон: +998 88-572-60-06
📌Манзил: Наманган шаҳар Оромгоҳ даҳаси Қувонч кўча 1-уй
Таълим муассасаси матбуот хизмати