Яратилиш санаси 02.02.2024

“Ватан бўйлаб саёҳат“

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Ҳидоя“ ўрта махсус ислом таълим муассасасı ўқитувчи ва талабаларидан иборат гуруҳ вакиллари иштирокида 2024-йил давомида “Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифй ишлар йўналишида амалга ошириладиган тадбирлар режаси“ нинг 3-бандига асосан мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 2-4 февраль кунлари “Ватан бўйлаб саёҳат“ шиори остида республикамизнинг тарихий ва кўҳна Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштиришни режалаштирган эди.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрида жойлашган Ҳадис илми мактаби фаолияти, Имом Бухорий мажмуасининг қурилиш жараёнлари ҳамда вилоятнинг аҳамиятга эга зиёратгоҳлари билан яқиндан таништириш мақсадида саёҳат сафари уюштирилди.

 

 "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти устоз ва талабалари Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсупов бошчилигида Имом Бухорий мажмуаси, у ерда давом этаётган қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

📖 Устоз ва талабалар Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг қабри шарифлари олдида Саҳиҳ Бухорий китоби ҳамда Қуръони карим хатмини якунлаб, дуойи хайрлар қилдилар.

✅ Айни дамда "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти бир гуруҳ устоз ва талабалари Регистон майдони ҳамда у ерда жойлашган Шердор, Тиллакори, Улуғбек мадрасалари тарихлари билан яқиндан танишдилар.

▫️Саёҳат давомида Ўзбекистон республикаси биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабрларини зиёрат қилиниб, дуойи хайрлар қилинди...

Билим юрти матбуот хизмати