“Аждодлар хотираси ёдимизда“
▫️Мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 2-4 февраль кунлари “Аждодлар хотираси ёдимизда“ шиори остида республикамизнинг тарихий ва кўҳна шаҳарларига саёҳат уюштиришни режалаштирган эди.
▫️Шу режага мувофиқ "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти бир гуруҳ устоз ва талабалари Фарғона вилоятининг аҳамиятга эга зиёратгоҳлари билан яқиндан танишиш мақсадида саёҳат сафари уюштирилди.
✅ билим юртининг бир гуруҳ устоз ва талабалари Қўқон шаҳрида жойлашган "Худоёрхон қалъаси", у ердаги қадимий осори-атиқалар билан яқиндан танишмоқдалар.
Айни дамда эса билим юртининг бир гуруҳ устоз ва талабалари Қўқон шаҳрида жойлашган "Мадрасаи Мир" жомеъ масжидида пешин намозини ўқидалар ҳамда масжид тарихи билан яқиндан танишдилар.
Саёҳат давомида билим юртининг бир гуруҳ устоз ва талабалари Марғилон шаҳрида жойлашган "Ҳунармандлар маркази" у ердаги қадимий осори-атиқалар, ҳунармандчилик, тўқимачилик, пиллачилик, темирчилик, тикувчилик, қурувчилик, дурадгорлик намуналари билан яқиндан танишдилар
Билим юрти матбуот хизмати