Наманган вилоятининг бош имом-хатиблари ва барча имом-ноиблари билан учрашув ўтказилди.
✉️Жорий йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбар ходимлари Наманган вилояти шаҳар-туман бош имом-хатиблари ва барча имом-ноиблари билан учрашув ўтказди.
✅Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Обиджон Қадиров, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлим мудири Музаффар Камолов, Наманган вилояти хокими ўринбосари Хатамов Жамшед Мухторивич ва Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ҳамда Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти мудири ва устозлари иштирок этдилар...
🔹Мулоқотда сўзга чиққан соҳа мутахассислари юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, халқимизнинг маърифатини юкслатириш, диний расм-русумларини эмин-эркин адо этишлари учун муносиб шароит яратиш, келгусида диний соҳа ходимлари олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтишди.
🔶Нотиқлар томондан масжидларда имом-ноиблар ва имом-хатиблар вазифада бирлиги ўз ишига масъулият билан ёндашиши, садоқат билан ишлаши, масжидларни ободлиги, намозхонларга намунали хизмат қилишда тенг эканлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Йиғилиш якунида яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойига пухта тайёргарлик кўриш, масжидлардаги ободончилик ишларига эътибор қаратишга устувор вазифалар бериб ўтилди.
Билим юрти Матбуот хизмати