Яратилиш санаси 06.02.2024

Билим юртида семинар-тренинг бўлиб ўтди...

▫️Жорий йил 6-феврал куни "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртига “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази” бўлим бошлиғи Шукурулло Умаров ҳамда “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази” д.в.б. Музаффар Жониевлар ташриф буюриб, "Буюк алломаларимиз илмий меросидаги илм-маърифат, юксак инсонпарварлик ғояларини халқимизга етказиш" мавзусида устоз ва талабаларга семинар-тренинг ўтказдилар.

▫️Бўлиб ўтган тренинг сўнгида Марказ мутахассислари томонидан таълиф ва таржима қилинган китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Билим юрти матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар