Яратилиш санаси 13.02.2024

Билим юртида давра суҳбати бўлиб ўтди...

Заминимиздан кўплаб мутафаккир олимлар, шоирлар ва жаҳонгашта саркардалар этишиб чиққан. Улуғ аждодларимизнинг ҳаётларини ҳаққоний таништириш бугунги глобаллашув даврида ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, мумтоз адабиётимизни асл ҳолида тиклаш ва уларга этказиш адабиёт соҳаси мутахассислари олдида турган долзарб масалалардан бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас.

Буюк ўзбек шоирлари ва мутафаккирлари ҳисобланган Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўлмас асарлари мана, бир неча асрлардан буён ҳалқимизнинг ма ънавий эҳтиёжини қондириб келмоқда. Мазкур шоирларнинг асарларига бўлган талаб ва эҳтиёж бирор асрда ҳам кам бўлмаган.

Бу тўғрисида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам 2023 йил 25 январдаги ПҚ-20-сонли “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги” фармонлари эълон қилинди. Ана шу фармоннинг ижроси ўлароқ “9-феврал Ўзбек мумтоз адабиётининг буюк мутафаккир шоири Алишер Навоийнинг таваллудининг 583 йиллиги  ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигини муносабати билан тузилган режага мувофиқ жорий йил 13-феврал куни тадбир ўтказилди. Унда ўқитувчилардан 10 нафар  ва талабалардан 130 нафарлари  иштирок этдилар.  

Тадбирга таниқли шоир, ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Эл-юрт ҳурмати” кўкрак нишони соҳиби Зиёвуддин  Мансур  ташриф  буюрди. 

Тадбирни билим юрти  Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Р.Насритдинов очиб,  мутафаккир юртдошларимиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтиб, кун тартибидаги масала юзасидан маълумот бериш учун сўзни меҳмон Зиёвуддин Мансур  га берди. 

Нотиқ ўз сўзида иштирокчиларга “Ўзбек мумтоз адабиётининг буюк мутафаккир шоири Алишер Навоийнинг таваллудининг 583 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигини муносабати билан мутафаккирларнинг ҳаёт ва ижодлари ҳамда шоирларнинг динимиз йўлида қилган хизмати   тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. 

Тадбир якунида  иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан мазмунли жавоблар олдилар.

Билим юрти матбуот хизмати