Яратилиш санаси 04.03.2024

Билим юртида тайёрлов курси ташкил этилди...

Жорий йил 4 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2024 йил  14 февралдаги 01А/17-сонли “Диний таълим муассасаларида Тайёрлов курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи асосида диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун билим юртида тайёрлов курси ташкил этилиб, ўқув машғулотлари бошланди.

Ушбу куни Тайёрлов курсида ўқиш истагини билдирган тингловчилар билан мажлис ўтказилди. Унда билим юрти мудири Абдулазиз Бобамирзаев, билим юрти хуқуқшуноси Тохиржон Таджиалиев, ўқув курси услубчиси Шавкатжон Мадаминов ҳамда ўқув курси ўқитувчилари иштирок этди.

Йиғилишда билим юрти мудири юртимизда ушбу Тайёрлов курсининг мақсади белгиланган режалар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, тингловчилар томонидан амал қилиниши керак бўлган масалалар, хусусан, билим юрти ички тартиб-қоидалари, кийиниш маданияти, ўқув машғулотларида иштирок этиш тартиби тўғрисида ҳам айтиб ўтилди. 

Шундан сўнг тингловчилар фанлар доирасида гуруҳларга ажратилиб, ўқув машғулотлари жадвали асосида билим юрти томонидан жалб қилинган малакали мутахассис ўқитувчиларига бириктирилди.

Билим юрти матбуот хизмати 

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар