Яратилиш санаси 05.03.2024

Билим юртида давра суҳбати бўлиб ўтди...


▫️”Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Обидхон домла Икрамов муборак рамазон ойига кириш олдидан "Қуръони Карим тиловатида вақф (тўхташ) ва ибтидо (бошлаш)" мавзусида илмий суҳбат қилиб бердилар.

▫️Суҳбат давомида Қуръон тиловат қилувчилар томонидан оятларни бошлаш ва тугатишдаги камчиликлар, тажвидий қоидалар, вақф ва унинг турлари, вақф белгилари ҳамда уламоларнинг ушбу мавзуга доир китоблари ва сўзларини айтиб, тушунтириб бердилар.

▫️Илмий суҳбатга билим юрти мударрис ва талабалари қатнашдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар...

Билим юрти матбуот хизмати
 

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар