Билим юртида ифторлик!
Жорий йил 4-апрел куни билим юртининг 2023-2024 ўқув йилида “Умуминсоний ва миллий қадриятларни, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва сиёсий ислоҳотлар моҳиятини тарғиб этиш бўйича турли соҳа вакилларини талабалар билан учрашувларни ташкил этиш режаси”га мувофиқ ҳамда. Муборак Рамазон ойнинг фазилати ва бу ойда ваъда қилинган мўъминларга бериладиган мукофотлар тўғрисида давра суҳбати бўлтб ўтди.
Давра суҳбатида ўқитувчи ва талабалар иштирок этдилар. Шу кун билим юртида “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди томонидан билим юрти устоз ва талабаларга ифторлик дастурхонлари солиниб, ифторлик якунида дуои-хайрлар қилинди.
Давра суҳбатига Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакили ўринбсари устоз Обидхон домла Икрамов ва “ВАҚФ” хайрия жаоат фонди Наманган вилояти рахбари устоз Шукуруллоҳ домла Турсунов ташриф буюрди.
Устоз Обидхон домла Икрамов ўз сўзида Муборак Рамазон ойи тўғрисида нозил бўлган оятлар ва ворид бўлган хадис шарифлардан мисоллар келтирди. Тадбир якунида Рамазон ойини йигирма еттинчи куни Лайлатул қадр кечаси тўғрисида ҳам сўз юритиб шу улуғ кунларда талабаларга илм олишда сабр ва матонатли бўлиш тўғрисида ҳаёти мисоллар билан маълумотлар бериб ўтди.
Билим юрти матбуот хизмати