Яратилиш санаси 18.04.2024
Ишга тақсимот
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг 2023-2024 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимот қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича 4-курс талабалари билан учрашув ўтказилди.
ЎМИ масжидлар бўлими ходими Насриев Мухаммадамин ва таълим ва илмий тадқиқот бўлими ходими Абдуносир Бобамирзаевлар билан бўлиб ўтган йиғилишда битирувчиларни ишга тақсим қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Маълумки, Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти битирувчилари юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб имом вазифаларига, ишга тақсимот қилинади.
Таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар бакалавр босқичида ўқиш учун Республика олий таълим муассасаларининг бирига ҳужжат топширишлари мумкин.
Билим юрти матбуот хизмати