Мукофот муборак!
2021 йил 23 август куни Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эдилар.
Диний-маърифий соҳада фидокорона меҳнат қилаётган диний соҳа ходимлари ҳам “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони соҳиби бўлганлари жуда ҳам қувонарли ҳол бўлди.
2021 йил 30 август куни "Ҳидоя" ўрта махсус таълим муассасаси раҳбарлари ва мударрислари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.
Мазкур фидоий ва жонкуяр инсонларга Аллоҳ таолодан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар бардавом бўлишини тилаймиз, хусусан, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони муборак бўлишини сўраймиз.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги ва Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси масъуллари иштирок этдилар.
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти матбуот хизмати